Ўзбекистон иқтисодий эркинлик кўрсаткичи бўйича ўсиб бормоқда

     Heritage Foundation тадқиқот институти мутахассислари 2021 йилги Иқтисодий эркинлик индексини эълон қилди. Ўзбекистон бу борада ўтган йилга нисбатан 6 поғонага кўтарилиб, 108-ўринда бормоқда.
     12 кўрсаткич бўйича ҳисобланган ўртача балл 58,3 фоизни ташкил этди — бу биринчи навбатда суд тизими самарадорлигининг ошиши ҳисобига 1,1 пунктга ошди.
     «Бу йил Ўзбекистон иқтисодиёти асосан ўртача эркин қолди. Бироқ, 2020 йилда ҳукумат турли соҳалардаги ислоҳотларни ўз ичига олган янги ривожланиш стратегиясини эълон қилди. Агар бу муваффақиятли бўлса, Ўзбекистон мўътадил эркин иқтисодиётлар қаторига қўшилиши мумкин», – дейди таҳлилчилар.
     Инвестициялар эркинлиги ва молиявий мустақиллик кўрсаткичлари барча мамлакатлар орасида энг паст кўрсаткичлардан (20 балл). Шу билан бирга, солиқ юки кўрсаткичлари рейтингдаги энг яхши кўрсаткичлардан бири ҳисобланади — 92,4 балл.
 
 
Манба: spot.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.