Ўзбекистон иқтисодиёти 2021 йилда 6,2 фоизга ўсди — Жаҳон банки

    Жаҳон банки 2021 йилда Ўзбекистон ЯИМ ўсишини 6,2 фоизга баҳолади. 2022 ва 2023 йилларда иқтисодий ўсиш мос равишда 5,6 фоиз ва 5,8 фоиз бўлиши кутилмоқда.
     2021 йилда Ўзбекистон ЯИМ ўсиши, Жаҳон банки октябрь ойида прогноз қилганидек, 6,2 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Жаҳон банкининг «Жаҳон иқтисодиёти истиқболлари» ҳисоботининг январь сонида келтириб ўтилган (пдф).
     Жаҳон банки, шунингдек, 2022 ва 2023 йилларда Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиши мос равишда 5,6 ва 5,8 фоизни ташкил этишини прогноз қилмоқда.
     2021 йил декабрь ойида президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда 2021 йилда ЯИМ ўсиши 7 фоиз, саноатда — 9,5 фоиз, хизмат кўрсатишда — 9,5 фоиз, қурилишда — 6 фоиз, қишлоқ хўжалигида — 4 фоизни ташкил этгани маълум қилинган эди. Шунингдек, инфляция даражаси 10 фоиздан паст бўлганлиги таъкидланган.
2022 йилда ЯИМ ва саноат ўсишини 7 фоиздан ортиқроққа ошириш кўзда тутилмоқда.
Манба: gazeta.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.