Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 7 ойида Ўзбекистон 10 та давлатга қиймати 7,0 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 47,4 минг тонна сабзи экспорт қилган.
Сабзи экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 9,2 минг тоннага кўп.
Ўзбекистон сабзи ва сабзи маҳсулотларини энг кўп экспорт қилган давлатлар:
Қозоғистон – 28,2 минг тонна;
Қирғиз Р. – 16,0 минг тонна;
Россия – 2,9 минг тонна;
Тожикистон – 322,5 тонна;
Беларусь – 10,3 тонна.
2021 йилнинг 7 ойида хорижга энг кўп сабзи экспорт қилган ҳудудлар:
Андижон вилояти – 12,5 минг тонна;
Тошкент вилояти – 10,7 минг тонна;
Қорақалпоғистон Р. – 5,9 минг тонна;
Фарғона вилояти – 4,8 минг тонна.