Январь-апрель ойларида Ўзбекистоннинг импорт ҳажми 6,8 миллиард долларга тенг бўлди.
Давлат статистика қўмитаси 2021 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган давлатлар рўйхатини эълон қилди. Рўйхат қуйида кўринишга эга бўлди:
Хитой — 1476,0 миллион доллар;
Россия — 1340,2 миллион доллар;
Қозоғистон — 875,6 миллион доллар;
Жанубий Корея — 483,6 миллион доллар;
Туркия — 427,6 миллион доллар;
Германия — 186,5 миллион доллар;
Ҳиндистон — 152,7 миллион доллар;
Туркманистон — 130,5 миллион доллар;
Украина — 126,1 миллион доллар;
Италия — 119,5 миллион доллар.
Эслатиб ўтамиз 2021 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистоннинг жами импорт ҳажми 6,8 миллиард долларга тенг бўлган.
Манба: t.me/@statistika_rasmiy