3 май куни Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари — Санитария-эпидемиология таъминоти ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи, бош санитария шифокори Баҳодир Юсупалиев ZF-UZ-VAC2001 ўзбек-хитой препарати билан эмланди.
«Аҳолини оммавий эмлаш жараёни босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Шундай қилиб, мен ҳам коронавирусга қарши эмландим. Шу билан мен ўзим ва оила аъзоларимнинг соғлиғини ҳимоя қила оламан ”, — деди Юсупалиев.
Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш кампанияси 1 апрелдан бошланди. Бир ойдан кўпроқ вақт ичида 856 мингдан ортиқ одам AstraZeneca, ZF-UZ-VAC2001 ва «Спутник V» вакциналари билан COVID-19’га қарши эмлашларни олди.