Мазкур ҳужжатларнинг умумий қиймати 679 миллион долларга тенг.
Туркия ҳукумати делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон — Туркия бизнес-форуми бўлиб ўтди. Бу ҳақда Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги маълум қилган.
Форум доирасида турк компаниялари билан келгусида биргаликда рўёбга чиқариш учун энергетика, туризм, енгил саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, фармацевтика, кимё саноати ва бошқа қатор йўналишлардаги истиқболли лойиҳалар тақдим қилинган.
Форум якунлари бўйича умумий қиймати 679 миллион долларга тенг бўлган 25 та ҳужжат, жумладан, умумий қиймати 514,7 миллион долларга тенг бўлган 10 та инвестиция лойиҳаси ҳамда 165,2 миллион долларлик 15 та савдо шартномаси имзоланган.