Ўзбекистон ва Хитой товар айирбошлаш ҳажмини 10 миллиард долларга етказмоқчи

     Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитой раиси Си Цзиньпин билан телефон орқали мулоқоти давомида маълум бўлди.
     Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, мулоқотда икки томонлама ва халқаро кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
     Хитой раиси Ўзбекистонда аҳоли турмуш даражаси ва сифатини юксалтиришга қаратилган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ва янгиланишларни юқори баҳолади ва уларни қўллаб-қувватлашини билдирди.
     Камбағалликка қарши курашиш бўйича Хитойда тўпланган катта тажрибани чуқур ўрганиш масаласида яқиндан ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.
     Етакчилар савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молиявий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида тўхталдилар.
     Қайд этилишича, пандемиянинг салбий оқибатларини камайтириш ва жорий йил бошидан ўзаро савдонинг 33 фоизга ўсишини таъминлашга эришилган. Муҳим қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш давом этмоқда.
     «Мамлакатларимиз яқин йилларда товар айирбошлаш ҳажмини 10 миллиард долларга етказиш, шунингдек, экспорт ва импорт кўрсаткичларининг мутаносиблигини таъминлаш сари муваффақиятли ҳаракат қилмоқдалар», — дейилган хабарда.
     Ўзбекистон Шанхай шаҳрида ўтадиган навбатдаги Импорт маҳсулотлари Хитой халқаро кўргазмасида фаол иштирок этади.
     Давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Хитой етакчи корхоналарининг турли тармоқлардаги кооперациясини кучайтириш, шунингдек, иқтисодиётнинг юқори технологик тармоқларидаги лойиҳаларни илгари суришда ўзаро кўмаклашиш зарурлигини қайд этди.
     Кенг кўламли савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик бўйича ўрта муддатли қўшма дастурни тайёрлаш ва қабул қилиш юзасидан келишувга эришилди.
 
 
Манба: m.uz.sputniknews.ru

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.