Ўзбекистон ва ИТБ ўртасида аҳолининг ижтимоий заиф қатламларини ва хусусий секторни қўллаб-қувватлаш соҳасидаги ҳамкорликнинг бошқа жиҳатлари кўриб чиқилди

     Тошкентдаги Халқаро конгресс-марказида Ислом тараққиёт банки Бошқарувчилар Кенгашининг 46-йиллик анжуманининг дастури доирасида “Иқтисодий трансформация парадигмасини ўзгартириш ва ковиддан кейинги даврда Ўзбекистон ижтимоий заиф аҳолиси учун имкониятларни кенгайтириш” мавзусида панель муҳокамаси бўлиб ўтди.
     Муҳокамада ИТБ ва унинг шўъба корхоналари экспертлари, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги раҳбарияти, Саудия Арабистони Инвестициялар вазирлиги, Жаҳон банки, Африка Иқтисодий тараққиёт Банки, турли давлатлар делегациялари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
     Муҳокама давомида ИТБнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш масалаларига тўхталиб ўтилди, камбағалликни қисқартиришнинг турили моделлари, аҳолининг ижтимоий заиф қатламларини қўллаб-қувватлаш учун молиявий донорлар маблағларини жалб қилиш ва улардан фойдаланиш механизмлари, давлат томонидан хусусий секторни пандемиянинг салбий оқибатларидан ҳимоя қилиш мақсадида кўрилаётган жавоб чоралар кўриб чиқилди. Ковиддан кейинги давр шароитларида Ўзбекистоннинг инвестицион имкониятлари алоҳида-алоҳида муҳокама қилинди.
     Муҳокама чоғида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Ш.Вафаев модераторнинг саволига жавоб берар экан, Ўзбекистонда карантин чекловлари вақтида ва ковиддан кейинги даврда тадбиркорлар, ишлаб чиқарувчилар ва экспортчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида гапирди. Хўжалик фаолиятини “реанимация” қилиш мақсадида ҳар бир корхона билан мақсадли ўзаро ҳамкорлик ташкил этилгани ва бу орқали ишбилармонларга кенг кўламли масалаларни ҳал этишда амалий кўмак берилгани маълум қилинди. Шунингдек, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, камбағалликни қисқартириш ва аҳоли, хусусан, унинг ижтимоий заиф қатламларини иш билан бандлигини оширишга қаратилган манзилли дастурлар ҳақида ҳам батафсил маълумот берилди.
     Қишлоқ хўжалиги соҳаси аҳолининг ўз-ўзини иш билан бандлигини таъминлаш учун кенг имкониятларга эга бўлганлиги сабабли уни ривожлантириш ва трансформациялашни жадал рағбатлантиришга катта эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
     Хотин-қизлар ва ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилганлиги таъкидланди. Жумладан, аҳолига ўз бизнесини яратишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг кўламли дастурлар амалга оширилаётгани ва шу орқали янги иш ўринлари яратилаётганлиги ҳақида сўз борди.
Манба: mift.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.