Главная |
Новости |
Ўзбекистон вакиллари ҳам «EuroAsian Startup Awards» танловида иштирок этиши мумкин
Ўзбекистон вакиллари ҳам «EuroAsian Startup Awards» танловида иштирок этиши мумкин
Аризалар 16 июлга қадар қабул қилинади.
Май ойининг сўнггида IT Park Ўзбекистон “EuroAsian Startup Awards” лойиҳасига аъзо бўлганлиги ҳақида хабар берган эди.
“EuroAsian Startup Awards” — бу 10 мамлакатни ўз ичига олган танлов бўлиб, Ўзбекистон, Арманистон, Озарбайжон, Белорусь, Грузия, Қозоғистон, Молдова, Россия Федерацияси, Туркия ва Украина шулар жумласидан. Рақобат стартапларга нафақат маҳаллий, балки халқаро миқёсда ҳам ўзини кўрсатиш имкониятини беради.
Ўзбекистонлик стартап эгалари 16 июлга қадар “EuroAsian Startup Awards” танлови номинацияларида иштирок этиш учун ариза топширишлари мумкин.
Манба: spot.uz
DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING