Ўзбекистон Венгрия билан стратегик шериклик тўғрисидаги декларацияни имзолади

     30 март куни бўлиб ўтган музокаралар якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Венгрия Бош вазир Виктор Орбан Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги стратегик шериклик тўғрисидаги қўшма декларацияни имзоладилар, деб хабар берган Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати.
     Ташриф давомида мамлакатлар ўртасидаги шериклик муносабатларини ривожлантиришга қаратилган 10 дан ортиқ ҳужжатлар имзоланди. Улар орасида: минтақалараро ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро келишув, 2021-2023 йилларда ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик дастури, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ва Венгрия ташқи ишлар ва савдо вазирлиги ўртасида ўзаро англашув меморандуми, меҳнат муносабатлари соҳаси, ядро саноатида кадрлар тайёрлаш бўйича ўзаро англашув меморандумлари, инновация соҳасидаги ҳамкорлик, маданият соҳасида ҳамкорлик дастури, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси», озиқ-овқат ва чорвачилик, сув хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги рамка шартномаси.
     Давлат раҳбарлари иштирокида икки мамлакат вазирликлари раҳбарлари имзоланган ҳужжатларни алмашдилар.
     Икки давлат раҳбарлари икки мамлакат бозорларига маҳсулот етказиб беришни кенгайтириш, саноат кооперациясини кучайтириш, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, балиқ етиштириш, картошка етиштириш ва бошқа соҳаларда аниқ лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олдилар.
 
 
Манба: gazeta.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.