Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти I чоракда 128,55 триллион сўмни ташкил этди

     Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 2021 йил январь-март ойларида Ўзбекистон Республикасининг ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) жорий нархларда 128,55 триллион сўмни ташкил этди ва 2020 йил январь-мартига нисбатан реал равишда 3,0 фоизга ўсди. Бу ҳақида Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси хабар қилди.
     ЯИМ дефлятори индекси 2020 йил январь-март нархларига нисбатан 111,0 фоизни ташкил этди.
     2021 йил январь-март ойларида аҳоли жон бошига ЯИМ жорий нархларда 3,71 миллион сўмни ташкил этди (ёки эквивалентида — 353,4 АҚШ доллари) ва 2020 йил январь-мартига нисбатан 1,0 фоизга ўсди.
     2021 йил январь-март ойлари натижаларига кўра, ишлаб чиқарилган ЯИМ таркибида маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ялпи қўшилган қиймати 64,76 триллионни ташкил этган.
     Ҳисобот давридаги ўртача валюта курси бўйича АҚШ долларида ҳисобланган номинал ЯИМ 12,23 миллиард АҚШ доллари (2020 йил январь-март ойларида — 11,8 миллиард АҚШ доллари) миқдорида шаклланди.
 
 
Манба: UzDaily.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.