Ўзбекистонда 223,6 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди

2020 йилнинг январь-август ойларида республика корхоналари томонидан 223,6 трлн. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. 

Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, 2019 йилнинг январь-август ойларига нисбатан саноат ишлаб чиқаришнинг физик ҳажм индекси 94,8 фоизни ташкил этди.

Саноат ишлаб чиқариш таркибида энг катта улуш ишлаб чиқарадиган саноат ҳиссасига тўғри келиб, унинг жами саноат ишлаб чиқаришдаги улуши (82,0 фоиз)ни ташкил этди.

Жами саноат ишлаб чиқариш физик ҳажми пасайишининг асосий омили бўлиб, тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш саноатида 25,7 фоизга ва сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилишда 8,8 фоизга ва ишлаб чиқарадиган (қайта ишлаш) саноатнинг 0,6 фоизга пасайиши кузатилди.

Шунингдек электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялашнинг 11,5 фоизга ўсиши кузатилди.

Манба Kun.uz 

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.