«Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси»да автомобиль бензинининг биржадаги нархи маҳсулотнинг бошланғич нархларини сотувчи корхоналар томонидан оширилиши ҳисобига ўсди. Биржа савдоларига 37 006,0 тонна AI-80 маркали автомобиль бензини қўйилди ва улардан 11 394,2 тоннаси, яъни 30,8 фоиз сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 26 харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда сотувчи корхоналар AI-80 маркали автомобиль бензинининг ўртача бошланғич нархларини маҳсулотнинг бир тоннаси учун 6 306,5 минг сўмдан 6 563,7 минг сўмгача ёки 4,1 фоизга кўтарди. Шу муносабат билан, AI-80 маркали автомобиль бензиннинг ўртача кунлик нархи ҳам 6 306,7 минг сўмдан 6 564,7 минг сўмгача, яъни 4,1 фоизга ўсди.
Бу даврда AI-80 русумли автомобиль бензиннинг ўртача ҳафталик котировкаси 6 446,3 минг сўм, AI-91 – 7 558,8 минг сўмни ташкил этди.
Эслатиб ўтамиз, турли манбаларда келтиришича автомобиль бензинининг бир тоннаси ўртача 1293-1370 литрни ташкил қилади.