Ўзбекистон саноат соҳасида ўртача ойлик – 3,6 миллион сўм. Бу ҳақида Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Молия ва суғурта йўналиши ходимлари ўртача 6,5 миллионга яқин, ахборот ва алоқа соҳаси ходимлари 4,8 миллион сўмдан ошиқроқ маош олади. Энг кам ойлик маош эса таълим (2,2 млн сўм), тиббиёт ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳаси (2 млн сўм) ходимларига берилади.