Аввалроқ Ўзбекистонда 3 ноябрь куни айрим ижтимоий тармоқларга кириш чеклангани ҳақида хабар қилган эдик. Давлат раҳбарининг аралашувидан кейин бир неча соатлар ўтиб ижтимоий тармоқлар яна ишлаб кетди.
Маълум бўлишича, Facebook, Instagram ва Youtube блокланиши Ўзбекистон иқтисодига 197 937 доллар зарар келтирди. Ушбу зарар икки соат блокланиши ҳисобига тўғри келади.
Таъкидлаш жоиз, бу бўйича статистик маълумотга Телеграм, Мой мир, Одноклассники ва Twitter блоклангани киритилмаган. Эслатиб ўтамиз, ҳозирда ижтимоий тармоқлар блокланиши иши билан ҳуқуқ тартибот органлари шуғулланмоқда.