Ўзбекистонда капитализациясига кўра энг қиммат банклар маълум қилинди

     Капитализациясига кўра Ўзбекистоннинг энг қиммат банклари маълум қилинди. Trastbank энг қиммат банк дея топилди. Ундан кейинги ўринларда Ўзсаноатқурилишбанк ва Ipoteka-bank қайд этилган.
     Trastbank капитализациясига кўра, Ўзбекистондаги энг қиммат банк деб топилди. Тегишли статистика «Тошкент» республика фонд биржаси маълумотларига таяниб Bankers.uz хабар берди.
     Қайд этилишича, Trastbank, Ўзсаноатқурилишбанк, Ipoteka-bank Ўзбекистон банк тизимидаги энг қимматлари дея топилган. Учинчи чорак якунига кўра, ушбу банклар энг кўп даромад кўрган банклар орасида ҳам етакчилар қаторида бўлган.
     Умумий рўйхатдан жами 17 та банк ўрин эгаллаган.
Trastbank — 4,17 трлн сўм;
Ўзсаноатқурилишбанк — 3,17 трлн сўм;
Ipoteka-bank — 3,14 трлн сўм;
Agrobank — 3,05 трлн сўм;
Микрокредитбанк — 2,20 трлн сўм;
Туронбанк — 1,50 трлн сўм;
«Ипак Йўли» банк — 1,30 трлн сўм;
Қишлоқ қурилиш банк — 1,10 трлн сўм;
Алоқабанк — 957,52 млрд сўм;
Orient finans bank — 903,44 трлн сўм;
Hamkorbank — 776,64 млрд сўм;
Капиталбанк — 376,04 млрд сўм;
Universalbank — 180,12 млрд сўм;
Савдогарбанк — 130,0 млрд сўм;
Туркистонбанк — 117,49 млрд сўм;
Madad Invest Bank — 100,0 млрд сўм;
Ravnaq-bank — 100,0 млрд сўм.
     Эслатиб ўтамиз, бундан олдин учинчи чорак якунларига кўра, Ўзбекистоннинг энг даромадли банклари рўйхатида энг даромадли банклар учлигига фақат давлат иштироки юқори бўлган банклар — Ўзсаноатқурилишбанк, Ўзмиллийбанк ва Ipoteka-bank кирган эди. Биринчи ярим йил якунларига кўра, Anor Bank 1,7 млрд сўм, Madad Invest Bank эса 7,8 млрд сўм зарар кўрганди.
Манба: gazeta.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.