Эндиликда Ўзбекистонда коронавирусга чалиниб соғайганлар сони 61 нафарга етди.
«Бу каби самарали натижаларга эришишда, аввал хабар қилганимиздек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, шунингдек, Германия, Жанубий Корея, Хитой, Япония каби қатор давлатларнинг нуфузли мутахассислари тавсияларидан фойдаланилаётгани, бундан ташқари, юртимизнинг пульмонолог, кардиолог, терапевт, эндокринолог каби етук мутахассислари билан телемулоқот ўрнатилиб, зарур тавсияларни олишаётгани, улар бир жамоа бўлиб фаолият кўрсатишаётгани муҳим омил бўлмоқда», – дейилади вазирлик хабарида.
Айни пайтда Ўзбекистонда 768 киши коронавирусдан даволанмоқда. 4 киши вафот этган, 61 бемор тўлиқ тузалиб, реабилитацияга ўтказилган.
12 апрель куни 66та янги ҳолат аниқланиб, жами зарарланиш ҳолатлари 833тага етди.
Манба: Kun.uz