Давлат статистика қўмитаси 2021 йилнинг сўнгги 6 ойида юридик шахс мақомига эга корхона ва ташкилотлар ходимларининг ўртача ойлик иш ҳақи бўйича маълумот берди.
Унга кўра, Ўзбекистонда 2021 йилнинг январь-июнь ойларида ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори даражаси молиявий ва суғурта иқтисодий фаолиятида (7 млн 111 минг сўм) ҳамда энг ками эса соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш фаолиятида ( 2 млн 49 минг сўм) эканлиги қайд этилган.
Шунингдек, IT-мутахассислар 5,1 млн сўм ва саноатчилар 3,7 млн сўм ойлик маош олган.
Қайд этилишича, энг юқори иш ҳақлари Тошкент шаҳри (4 млн 549 минг сўм), Навоий вилояти (3 млн 768 минг сўм) ва Тошкент (3 млн 110 минг сўм) вилоятига тўғри келган.