Ўзбекистонда яна бир бренд расман патентланди

     Ўзбекистонда «Андижон музқаймоқлари» номи остидаги маҳсулот патентланди.
     Қайд этилишича, соҳада 15 йиллик тажрибаси бор тадбиркор Ҳикматуллоҳ Мадраҳимов «Андижон музқаймоқлари»ни тайёрлашни 5 йил аввал бошлаган. Музқаймоқ машҳур бўлгач, уни уй шароитида тайёрлаб, сотадиганлар ҳам пайдо бўла бошлаган.
     «Тадбиркорлик рўйхатида йўқ одамлар ҳам уй шароитида қўлбола равишда ишлаб чиқариб сотяпти. Рейдларда тушган «Андижон музқаймоқлари» дея сотилган музқаймоқлар орасида бизнинг маҳсулотлар йўқ эди», — дейди «Андижон музқаймоқлари» раҳбари Ҳикматуллоҳ Мадраҳимов.
     Қўлбола усулда тайёрланганлари ортиб, ҳудудларда санитар талабларга зид музқаймоқлар кўпайгач, тадбиркор асл музқаймоқ ишлаб чиқаришни тўхтатди. Бироқ сотувчилар ўзи тайёрлаган маҳсулотни шу ном билан сотишда давом этди.
     Ҳикматуллоҳ Мадраҳимов «Андижон музқаймоқлари»ни патентлади. Энди уни қалбакисидан ажратиб олса бўлади. Маълум қилинишича, Тошкентга махсус аравачалардан 40 дона юбориш режалаштирилган.
Бренд 10 июндан бошлаб расмий кучга кирган ва 2031 йилгача амал қилади.
Манба: Spot.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.