Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2021 йил 1-чоракда ўтказган сўровномасида мамлакатдаги 31 та банкнинг фаолият кўрсаткичларини баҳолади.
Унга кўра, 17 та йирик банклар орасида “Kapitalbank” ўтган йилнинг 2-чорагидан буён 1-ўринни сақлаб қолмоқда. “Trast bank” умумий рейтингда 2020 йил 4-чоракдаги ўрнидан 2 поғона кўтарилиб, 2-ўринни эгаллади. “Aloqa bank” эса давлат улуши мавжуд йирик банклардан бири сифатида умумий рейтингда 3-ўринни сақлаб қолди.
Хусусан, жорий йил 1-чоракда “Mikrokreditbank” ва “Oʻzsanoatqurilish bank” умумий рейтингда энг юқори кўтарилишга эришди. Ушбу банклар ўтган йилнинг 4-чорагидаги позициясидан 4 поғонага юқорилади.
Ўзбекистоннинг 14 та кичик банклар учун фаоллик рейтингида эса “Davr bank”, “Ziraat bank” ва “Universal bank” 2020 йил 4-чорагига нисбатан ўзгаришсиз қолди.