Мамлакат аҳолисининг мобил алоқа билан таъминланганлиги ҳар 100 киши ҳисобига 72 бирликни ташкил этмоқда.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йил 1 июль ҳолатига кўра, мобил алоқа тизимига уланган абонентлар сони 27,5 миллион тани ташкил этиб, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 14,3 фоизга ошган.
Шу жумладан, аҳолида 24 миллион 868,1 мингта абонентни ташкил этган. Бу 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 8,8 фоизга ошган.
Мамлакат аҳолисининг мобил алоқа билан таъминланганлиги ҳар 100 киши ҳисобига 72 бирликни ташкил этмоқда.