Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонга хориждан 91 та электромобиль импорт қилинган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 78 тага кўп.
2021 йилнинг март ойида 6 та электромобиль импорт қилинган.
2021 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон асосан қайси давлатлардан электромобилларни импорт қилган?
Хитой – 56 та;
Туркия – 24 та;
Германия – 3 та;
Корея – 3 та;
АҚШ – 3 та;
Литва – 1 та;
Испания – 1 та.
Сўнгги йилларда импорт қилинган электромобиллар сони:
2018 йилда – 13 та;
2019 йилда – 39 та;
2020 йилда – 131 та.
Маълумот ўрнида, 2021 йилнинг январь-март ойларида импорт қилинган электромобиллар учун 1,8 миллион АҚШ доллари сарфланган.