Ўзбекистонлик шифокорлар коронавирусга қарши курашда ёрдамлашиш учун Тожикистонга йўл олди

Ўзбекистон Тожикистонга коронавирус инфекциясига қарши курашишга кўмаклашиш учун шифокорлар гуруҳини юборди
 
Коронавирус инфекциясига қарши курашиш, ушбу касалликка чалинган беморларни самарали даволашда катта тажриба ва малакага эга ўзбекистонлик бир гуруҳ шифокор мутахассислар Тожикистон Республикасига йўл олишди. Уларни Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов кузатиб қўйди.

«Маълумки, Ўзбекистон ва Тожикистон халқларини кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик, ягона дин, ўхшаш маданият, урф-одат ва анъаналар бир-бирига мустаҳкам боғлаган. Айниқса, давлатимиз раҳбарининг сиёсий иродаси ва оқилона сиёсати туфайли сўнгги йилларда мамлакатларимизнинг кенг қамровли ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилди, халқларимиз дўстлиги янада мустаҳамланди. Икки мамлакат президентларининг яқинда телефон орқали мулоқотида ҳам икки томонлама яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Икки мамлакат ўртасидаги мустаҳкам ҳамкорлик самараси ўлароқ Тожикистонга йўл олган шифокорларимиз Covid-19’нинг олдини олиш, назорат қилиш ва даволашни ташкил этишда тожикистонлик тиббиёт ходимларига яқиндан кўмаклашади», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.

Тожикистонга йўл олган тиббиёт гуруҳи таркибига анестезиолог-реаниматолог, пульмонолог, эпидемиолог, инфекционист, вирусолог, ҳамшира каби коронавирусга чалинган беморларни даволашда катта тажриба тўплаган малакали тиббиёт ходимлари жам бўлишган.
«Энг муҳими, шифокорларимизнинг кўмакка отланишгани ўзбек-тожик халқларининг қадим-қадимдан елкадош бўлиб, синовли кунларда ёрдамга тайёр бўлиб, бир-биридан кўмагини аямаслигидан далолатдир», дея қайд этилган хабарда.
Манба: Kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.