Ўзбекистонлик тадбиркорлар ҳам Amazon орқали ўз маҳсулотини сотиш имкони эга бўлди

     Ўзбекистон ушбу платформага Қозоғистоннинг ташаббуси натижасида кирган.
     Ҳуқуқшунос ва блогер Хушнуд Худойбердиевнинг ёзишича, ўзбекистонлик тадбиркорлар ҳам эндиликда Amazon электрон тижорат платформасида рўйхатдан ўтишлари ва ундан ўз маҳсулотларини реализация қилишлари мумкин.
Хабарда айтилишича, энг аввало, бу ҳақида Қозоғистон савдо ва интеграциялашув вазири Бахт Султонов ўзининг Facebookʼдаги саҳифасида маълум қилган. У 2020 йил ноябрь ойидан буён Amazon билан музокаралар олиб борган ва Қозоғистонни платформага қўшишга эришган.
     Шунингдек, улар Марказий Осиёдаги бошқа қўшни давлатларни, жумладан Ўзбекистонни ҳам қўшишни сўрашган. Бу минтақада умумий бизнес муҳитининг ривожланишига ёрдам беради, деб ҳисоблашган.
Amazonʼда маҳсулотларини сотиш учун фуқаро Ўзбекистон ҳудудида яшаши, телефон рақами ва халқаро тўлов картасига эга бўлиши шарт бўлади.
     Маълумот учун бугунги кунда Amazon электрон тижорат платформасида 200 дан ортиқ мамлакатда яшовчи бир неча юз миллион фаол харидор мавжуд. Amazonʼнинг 2020 йилдаги жами сотув ҳажми 386,1 миллиард долларни ташкил этган.
 
 
Манба: spot.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.