Ҳудудлар кесимида энг кўп бензин импорт қилган Тошкент шаҳри ҳисобланади.
Статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонга қиймати 96,6 миллион долларга тенг бўлган 274,6 миллион литр автомобиль бензини импорт қилинган.
Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 4 баробарга ортган.
Ўзбекистон автомобиль бензинини импорт қилган асосий давлатлар:
Россия — 136,5 млн литр;
Туркманистон — 116,млн литр;
Қозоғистон — 15,6 млн литр.
Ҳудудлар кесимида энг кўп бензин импорт қилган Тошкент шаҳри ҳисобланади (67,7%).
Хориждан автомобиль бензини импорт қилган ҳудудлар:
Тошкент шаҳри — 65,4 миллион доллар;
Фарғона вилояти — 11,6 миллион доллар;
Бухоро вилояти — 8,4 миллион доллар;
Наманган вилояти — 4,2 миллион доллар;
Самарқанд вилояти — 3,6 миллион доллар;
Сирдарё вилояти — 2,2 миллион доллар;
Тошкент вилояти — 752,9 минг доллар;
Хоразм вилояти — $293,6 минг доллар;
Қорақалпоғистон Р. — 194,2 минг доллар;
Қашқадарё вилояти — 69,0 минг доллар.