Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги савдо айланмаси мисли кўрилмаган даражада ўсган ― мутахассис

Бугун, 27 август куни  АОКАда ташкил этилган матбуот анжуманида Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти марказ бошлиғи Бахтиёр Мустафоев Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги савдо айланмаси ҳақида маълумот берди.

Таъкидланишича, Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан савдо айланмаси мисли кўрилмаган даражада ўсган. Савдо айланмаси 2017 йилда 2,4 миллиард долларни ташкил қилган бўлса, 2019 йил якунига келиб, 5,2 миллиард долларга етган. Қисқа икки йил ичида ўсиш 150 фоизни ташкил этган.

Қўшни Тожикистон билан Ўзбекистон савдо айланмаси 2019 йилда 2018 йилдагига нисбатан 23,4 фоизга кўпайиб, 480 миллион долларни ташкил қилган. 2017 йил билан таққосланадиган бўлса, бу ўсиш 200 фоизни ташкил қилган. Туркманистон билан савдо айланмаси эса 2019 йил якунида 540 миллион долларни ташкил қилган. Ўсиш 2017 йилга нисбатан 300 фозини ташкил этади.

“Бу савдо айланмаси  фақат импорт, экспорт эмас, балки мультипликатив, яъни янги иш ўринлари, инфратузилмалар ташкил қилиниши бўлиб, бу ўз навбатида аҳоли турмуш тарзининг ўсишини таъминлаб беради. Ўзбекистоннинг сўнгги йилларда Марказий Осиё давлатлари билан олиб бораётган сиёсатини жуда кўп экспертлар, халқаро ташкилот раҳбарлари эътироф этишмоқда”,- деди Бахтиёр Мустафоев.

Қайд этилишича, минтақанинг инвестицион жозибадорлиги ҳам 2017 йилга нисбатан 32 фоизга ўсган. Яъни 2017 йилда минтақага жами жалб қилинган инвестициялар 24 миллиард долларни ташкил этган бўлса, 2019 йил якунида бу кўрсаткич 35, 9 миллиардга етган.

Мустафоев чегараларниннг очилиши минтақалар ўртасидаги туризмнинг ривожланишига туртки бўлганини ҳам айтиб ўтди. Масалан, 2017 йилда минтақага ташриф буюрган туристлар сони 19,5 миллион кишини ташкил қилган бўлса, 2019 йилда бу рақам 25, 4 миллионга етган.

Манба: Kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.