Ўзбекистоннинг ШҲТдаги раислиги Эмомали Раҳмон томонидан юқори баҳоланди

Тожикистон етакчиси Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотидаги раислигини юқори баҳолади ва Президентимиз раҳбарлигида Самарқандда рўй берган улкан янгиланишларни алоҳида қайд этди.

     Унинг таъкидлашича, Самарқанд саммити якунлари ШҲТ доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаши ва ташкилотнинг халқаро нуфузини юксалтириши шубҳасиз.

    Иккала Президентлар биродар мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари изчил кенгайиб, мустаҳкамланаётганини мамнуният билан қайд этдилар.

     Таъкидлаш лозимки, жорий йил бошидан ўзаро савдо ҳажми 16 фоизга ошди. Иқтисодиётнинг турли тармоқларида, шу жумладан электротехника, қишлоқ ва сув хўжалиги, транспорт ва бошқа соҳаларда қўшма кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда.

     Давлат раҳбарлари мамлакатларимиз ва бутун минтақа манфаатларига жавоб берувчи лойиҳа – Яван ГЭСни барпо этиш бўйича ишлар бошлангани муҳим аҳамият касб этишини қайд этдилар.

    Шунингдек, Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари долзарб халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашишди.

 

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.