Агентликнинг юридик хизмати бошлиғи Бобир Муқадамовнинг маълум қилишича, айрим шахслар томонидан ушбу фильм телеграм каналлари ва Youtube ресурсида ҳам қўйиляпти.
“Бу ҳолат эса ушбу фильм миллий киномаҳсулот сифатида Канн, Берлин, Оскар ва бошқа халқаро кинофестивалларда чиқишини тўхтатиб қўяди. Шу сабабдан, “Ўзбеккино” МА барча телеграм каналлари админлари ва YouTube канали эгаларидан ушбу фильмни ўчиришларини сўрайди. Акс ҳолда, ушбу ресурслар эгалари қонунчиликка асосан жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирамиз!
Ўзбек киносининг халқаро даражада тан олинишига ўз ҳиссангизни (шунчаки фильмни ўчириб) қўшасиз деган умиддамиз” – дейди Б. Муқадамов.
Манба: Kun.uz