Жаҳон банки 2021 йилда Ўзбекистон ЯИМ ўсиши прогнозини 4,8 фоиз даражасида сақлаб қолди

     Маълумот учун, Жаҳон банки барча учун иқтисодий жиҳатдан ўта мураккаб бўлган 2020 йилда Ўзбекистон ЯИМи 1,6 фоизга ўсганини ва 2022 йилда ҳам 5,5 фоизга ўсиши кутилаётганини прогноз қилган эди.
     Банк хулосасига кўра, Ўзбекистонда пандемияга қарамасдан иқтисодий барқарорлик ва ўсиш сақланиб қолишида «ҳукумат томонидан қабул қилинган ислоҳотлар дастури» ҳам ўз ҳиссасини қўшган, дейилган ҳисоботда.
     Шунингдек нуфузли муассаса Ўзбекистон иқтисодий ривожланишига «дунё иқтисодининг тикланиши билан боғлиқ муаммолар ва миллий вакциналаш компанияси муваффақиятига ҳам боғлиқ» дейилган хабарда.
     Эслатиб ўтамиз, бир неча ой муқаддам Ўзбекистон ҳукумати томонидан 2021 йилда республикада иқтисодий ўсиш даражаси 5,1 фоиз даражасида бўлиши мумкинлиги хабар қилинган эди.
 
 
Манба: m.uz.sputniknews.ru

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.