Жаҳонгир Ортиқхўжаев ТТА клиникасида коронавирусдан даволанаётган беморлар ҳолидан хабар олди

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев 18 июль куни ўринбосарлари билан бирга Тошкент тиббиёт академиясининг шифохонасида бўлиб, коронавирусдан даволанаётган беморлар ҳолидан хабар олди.

Шаҳар ҳокимлиги тақдим этган видеодан маълум бўлишича, Ортиқхўжаев шифохонанинг жонлантириш ва бошқа бўлимларида даволанаётганларга шифо тилаб, уларнинг соғайиши учун барча чоралар кўрилишини айтган.

Ҳоким муассасадаги шароитлар, моддий-техник база ва дорилар таъминоти билан ҳам танишган, мутасаддиларга ҳокимлик доим ёрдамга тайёрлигини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳонгир Ортиқхўжаев 16 июль куни шаҳар 1-сон клиник шифохонаси ва тез тиббий ёрдам хизмати диспетчерлик марказига борган эди.

Ундан бир кун олдин, 15 июлда президент Шавкат Мирзиёев раислигида Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирусга қарши курашнинг ҳолатига бағишлаб ўтказилган видеоселекторда Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновга ҳайфсан эълон қилинган эди.
Манба: Kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.