Жефф Безоснинг «Аmazon» бош директори лавозими бугун ниҳоясига етади ва у дунёдаги энг бой одам сифатида истеъфога чиқади.
Bloomberg агентлиги индексига кўра, у 57 ёшида тахминий 199 миллиард долларлик бойлик билан нафақага чиқади . Бойлик асосан унинг улкан «Аmazon» холдинги ва бошқа активларидан иборат. У ўтган йили «Аmazon»дан 81,840 доллар маош ва 1,6 миллион доллар миқдорида бошқа товон пули олган.
АҚШнинг аҳолини рўйхатга олиш бюроси маълумотларига кўра, Безоснинг бойлиги 65 ёшдаги нафақахўр америкаликнинг ўртача бойлигидан 739,489 баравар кўпдир. Яъни шу ёшдаги америкаликларнинг ўртача бойлиги 266,400 долларни ташкил этади.
Ўтган йил давомида Безоснинг бойлиги янада ошди, чунки пандемия «Аmazon»нинг онлайн бозорда савдосини юқорига кўтариб, акциялари ҳам сезиларли ошди. Безос бойлиги 2020 йил давомида 75 миллиард долларга кўпайган.
Безос ўрнини компаниянинг булутли платформаси бўлган «Amazon Web Services» компанияси бош директори Энди Жасси эгаллайди . Безос 5 июль куни лавозимидан кетмоқда. 1994 йили айнан шу санада «Amazon» ташкил этилган эди.