Жеф Безос бош директор ва дунёдаги энг йирик онлайн чакана савдо тармоғи Amazon асосчиси 2021 йил 5 июлда ўз лавозимидан кетмоқчи. Бу ҳақида у компания акциядорларининг йиллик йиғилиши пайтида айтиб ўтди.
«Биз бу санани танладик, чунки у мен учун қадрли — бу айнан Amazon 1994 йилда бундан роппа-роса 27 йил олдин ташкил топган кун», — деди Безос.
Биринчи марта Amazon раҳбарининг ўз лавозимини тарк этиш истаги 2021 йил февралда маълум бўлган эди. Amazon веб-сервислари раҳбарлигини Энди Ясси эгаллайди.
«Ясси компанияда яхши танилган ва деярли мен каби Amazon’да ишлаган. У ажойиб раҳбар бўлади ва мен унга тўлиқ ишонаман», – деган эди Жефф Безос февраль ойида.
Истеъфодан кейин Безос компаниянинг директорлар кенгашининг ижрочи раиси бўлиб қолади. Шунингдек, тадбиркор бошқа лойиҳаларга — Безос Ер фонди, «Blue Origin» аэрокосмик компанияси, «The Washington Post» газетаси ва Amazon Day 1 фондига кўпроқ эътибор қаратишни режалаштирмоқда.
Безос 1994 йилда ташкил топганидан бери Amazon раҳбари бўлиб ишлаб келмоқда. Ясси 1997 йилда компанияга қўшилган ва қисқа фурсатда Amazon веб-сервислари раҳбари бўлган.