Ландшафтлар ва ер ресурсларини тиклаш учун кучларни бирлаштириш

 
     “Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш тўғрисида”ги Конвенция иштирокчилари конференциясининг 14-йиғилиши доирасида “Табиат чегара билмайди: кўчиб юрувчи турлар ва Марказий Осиёда барқарор ривожланиш йўлида ҳамкорлик қилиш” мавзусида юқори даражадаги тадбир давомида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО), Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи (IUCN) ният протоколини имзоладилар. Ҳужжат ФАО бош директорининг махсус вакили Дэниэл Густафсон, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдухакимов ва IUCN Бош директори Гретел Агилар томонидан имзоланди.
     Томонлар ҳамкорликни давом эттириш ва Ўзбекистонда озиқ-овқат тизимлари, ердан фойдаланиш ва уни қайта тиклаш таъсирини баҳолаш глобал дастурининг (FOLUR) шўъба лойиҳасини амалга оширишда кучларни бирлаштириш бўйича кейинги келишувни тайёрлашни жадаллаштиришга келишиб олдилар. Глобал Экологик Жамғарма кўмагида амалга оширилаётган ФАОнинг “Ўзбекистонда озиқ-овқат тизимларининг ердан фойдаланиш ва уни қайта тиклаш таъсирини баҳолаш дастури” лойиҳаси ердан фойдаланишнинг самарали технологиялари ва буғдой ишлаб чиқариш ландшафтларида экологик ёндашувларни кенг миқёсда жорий этишга ҳамда экотизим деградациясидан барқарор бошқарувга ўтказишни амалга ошириш учун экологик тоза қиймат занжирларини яратишга қаратилган. Лойиҳа Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларида амалга оширилмоқда.
     Лойиҳа натижаларига эришиш учун IUCN тиклаш имкониятларини баҳолаш услубиётини, табиий омилларни ҳисобга олган ҳолда ечимларнинг IUCN Глобал стандарти ва қўриқхоналар, қўриқланадиган ҳудудларни ва миллий боғларнинг яшил рўйхати ёрдамида ердан фойдаланишнинг жорий амалиётларини, тиклаш потенциалини ва лойиҳа ҳудудларида ишлаб чиқарувчилар ўртасида давлат-хусусий шериклик вариантларини таҳлил қилади. Баҳолаш асосида IUCN мақсадли ҳудудларда ландшафтни тиклаш ва ерни барқарор бошқариш бўйича ечимларни ишлаб чиқади, улар лойиҳанинг иккинчи йилида синовдан ўтказилади, ҳужжатлаштирилади ва намойиш этилади.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.