Қирғизистон ва Ўзбекистонни биргаликда ривожлантириш учун чегара ҳудудлари аҳолиси қўллаб-қувватланмоқда

   Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Ўзбекистонда Қирғизистон билан чегарадош ҳудудларда яшовчи қишлоқ аҳолисига даромадларни янада ошириш учун янги қишлоқ хўжалиги техникалари ва зарурий жиҳозларни топширди. Бу ёрдам БМТ Бош котибининг Тинчлик қуриш жамғармаси томонидан молиялаштирилаётган ФАО ва БМТ Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA)нинг «Ўзаро ҳамкорлик орқали Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг чегараолди ҳудудларини ривожлантириш»  қўшма лойиҳаси доирасида амалга оширилди. Лойиҳа қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш орқали Фарғона водийси орқали ўтадиган чегаранинг ҳар икки томонида яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга қаратилган бўлиб, Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг чегарадош ҳудудларида аёллар ва ёшларнинг имкониятларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилган.
   Хусусан, Андижон вилоятининг Марҳамат тумани ва Наманган вилоятининг Косонсой ва Янгиқўрғон туманлари қишлоқ аҳолиси қўллаб-қувватланди. 2023 йил август ойида ФАО уй хўжаликларига ва лойиҳа доирасида ташкил этилган ўзаро ёрдам гуруҳларига сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш учун зарур ускуналар – сутни қайта ишлаш учун 27 та сепаратор ва 5 та музлатгич топширилди. Бундан ташқари, ўзаро ёрдам гуруҳлари аввал тақдим этилган ижтимоий-иқтисодий ёрдамга қўшимча равишда мотокультиватор ва саноат гўшт қиймалагич олдилар. Эслатиб ўтамиз, 2023 йил март ойида лойиҳанинг бенефициарларига қишлоқ хўжалиги техникалари, шу жумладан мотокултиваторлар, сут сепараторлари ва пуркагичга етказиб берилган эди.
   Умуман, лойиҳа доирасида ФАО томонидан 39 та сут сепаратори, 15 та мотокултиватор, 5 та музлатгич, 1 та пуркагич ва 1 та саноат гўшт қиймалагичи, шунингдек, 5850 дона сертификатланган мевали дарахт кўчатлари, 10 тонна уруғлик картошка ва 24000 дона сабзавот экинлари кўчатлари қишлоқ аҳолисига топширилди. Бенефициарларнинг умумий сони 500 дан ортиқ кишини ташкил этди.
   Кўрсатилаётган кўмак қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш ва қишлоқ аҳолиси даромадларини оширишга хизмат қилади. Эслатиб ўтамиз, лойиҳа доирасида бенефициарлар учун махсус ўқув машғулотлари ҳам ташкил этилиб, улар олинган асбоб-ускуналар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан кейинчалик самарали фойдаланиш учун зарур билим ва кўникмаларга эга бўлдилар. Буларнинг барчаси қишлоқ аҳолиси, айниқса, аёллар ва ёшларнинг даромадларини ошириш ва барқарор ривожланишга ҳисса қўшиш имконини беради. Ушбу ташаббус орқали ФАО Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг чегарадош ҳудудларида аёллар ҳамда заиф гуруҳларнинг барқарор ривожланиш ва умумий фаровонликка эришишда муҳим рол ўйнаётганини тан олган ҳолда, гендер тенглигини таъминлаш ва заиф гуруҳларнинг имкониятларини кенгайтиришга интилади.
   Таъкидлаш жоизки, 18-21 август кунлари БМТнинг Ривожланиш фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ваколатхонасининг (UNDCO) Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Гви Йоп Сон ва БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Консуэло Видал Брус ФАО ва UNFPAнинг «Ўзаро ҳамкорлик орқали Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг чегараолди ҳудудларини ривожлантириш»  лойиҳаси ҳудудларига ташриф буюришди. Меҳмонлар ўзаро ёрдам гуруҳлари фаолияти ва лойиҳа доирасида эришилган натижалар билан танишдилар.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.