Россиянинг тегишли автомобилсозлик компаниялари Ўзбекистонда автомобиллар йиғиш йўлга қўйиш масаласини ўрганмоқда. Бу ҳақида «Российская газета»си Россия экспорт маркази (РEМ) маълумотларига асосланиб хабар қилди.
«Сўнгги бир неча йил ичида Ўзбекистон бозори жадал ўсиб бормоқда. Россиялик ишлаб чиқарувчилар, шу жумладан, локализация қилинган глобал брендларининг сотиш ҳажмини оширишга муваффақ бўлишди», – дейилади марказ маълумотларида.
Россия Федерацияси компаниялари Ўзбекистонда автомобилларни йиғишни ташкил этиш бўйича иш олиб бораётганлигини таъкидладилар.
Статистик маълумотларига кўра, ўтган йили Ўзбекистон Россия автомобилларини импорт қилиш бўйича 3-ўринни эгаллади. РФ автомобиль заводлари Ўзбекистонда 5078 дона автомобиль етказиб берди.