АҚШнинг санкциялар босими шароитида Россия долларни аста-секин муомаладан чиқармоқда. Ўтган йилнинг тўртинчи чорагида Россиянинг экспортдаги олди-сотдисида доллар улуши атиги 48,3 фоизни ташкил этди, бир йил аввал ушбу кўрсаткич 61 фоиздан ҳам кўп эди, деб ёзади “Bloomberg» агентлиги.
Доллар билан боғлиқ ҳозирги аҳволга Россия билан Хитой ўртасидаги савдо-сотиқ кўрсаткичлари ортгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Ўтган йилнинг тўртинчи чорагида ушбу икки давлат ўртасида амалга оширилган савдонинг 80 фоизи еврода ҳисоб-китоб қилинган.
Сўнгги ойларда Россия ҳукумати иқтисодиётни АҚШнинг аралашувидан ҳимоя қилишга уринмоқда.
15 апрелда Вашингтон Россияга қарши янги санкция чораларини жорий қилди. Чекловларнинг бир қисми Россиянинг давлат қарзларига тегишли бўлди. 14 июндан бошлаб Америка компанияларига Россиянинг Марказий банки, Миллий фаровонлик фонди ёки Молия вазирлиги томонидан чиқарилган қарз мажбуриятларини сотиб олиш тақиқланади. Аммо мазкур компаниялар Россия давлат облигацияларини иккиламчи бозорлардан сотиб олиши ёки сотиши мумкин.