Samsung смартфонларни дронлар орқали етказиб бермоқда

     Samsung ўз маҳсулотларини экспериментал тарзда дронлар ёрдамида етказиб беришни бошлади. У ҳозиргача фақат Ирландияда ишлайди.
     Етказиб бериш схемаси ўзгармайди — харидор буюртма учун пул тўлайди, дўкон уни етказиб бериш хизматига ўтказади ва энди курьерлар ёрдамида жўнатмайди, лекин уни дроннинг махсус бўлимига юклайди. Хизмат Оранмор (Ирландиядаги аҳоли пункити)да синовдан ўтказилмоқда, аммо компания келажакда уни Ирландиянинг қолган қисмида ва бутун дунёда тарқатмоқчи.
     Дрон 60 км/соат тезликка қадар тезлашади — тирбандликлар ва оддий курьерлар дуч келадиган бошқа тўсиқлардан осонгина ўтишини ҳисобга олсак, кичик шаҳарда бир неча дақиқада буюртма етказиб берилиши мумкин.
     Дрон буюртмани эшиккача етказади ва эҳтиёткорлик билан унинг ерга қўяди — харидор қутини олиб, квитанцияни тасдиқлаши керак.
     Дрон орқали етказиб бериш смартфонларнинг нархига ҳеч қандай таъсир қилмайди. Тўғри, бундай хизматни узоқ масофалар, зич бинолар ва бошқа кўплаб тўсиқларга эга шаҳарларда қандай амалга ошириш мумкинлиги ҳали маълум эмас.
 
 
 
 
Манба: hi-tech.mail.ru

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.