Сбербанк ва Mail.ru Group қўшма бизнесни тугатмоқчи

     Сбербанк ва Mail.ru Group ўзининг 1,6 миллиард долларлик қўшма корхонаси активларини тақсимлаш учун Кремлдан рухсат сўради, деб ёзган «Financial Times» газетаси ушбу вазиятдан хабардор бўлган учта манбага асосланиб.
Нашр манбаларига кўра, шериклар ўртасидаги келишмовчиликлар Yandex билан рақобат фонида қўшма корхона стратегияси туфайли юзага келган. Компаниялар активларни қайси вақт оралиғида ва қандай қилиб аниқ тақсимлаш тўғрисида ҳозирча бир қарорга келмаган.
     Mail.ru Group билан бўлиниш Сбербанкнинг 65 миллион мижози учун технологик экотизим яратиш режасини бузади, деб қўшимча қилган газета. Ўтган йили банк раҳбари Герман Греф 2030 йилга келиб компания фойдасининг 60 фоизи асосий молиявий бизнесдан эмас, балки молиявий бўлмаган бўлимлардан олинишини айтган эди. Унинг прогнозларига кўра, Сбербанкнинг молиявий бўлмаган сектори шу вақт ичида 8 баравар ўсиши ва 570 миллиард рублни ташкил қилиши керак.
     Бироқ, банк ҳозирда стартаплар портфелини яратишга сарфлаган 2 миллиард доллардан кўпроқ маблағни қайтаришга ҳаракат қилмоқда. «Financial Times» манбаларига кўра, Греф аллақачон Россия ҳукуматини 2030 йилгача банк экотизими реал даромад келтирмаслиги мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирган.
 
 
Манба: incrussia.ru

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.