Berkshire Hathaway инвестиция компанияси раҳбари Уоррен Баффетнинг бойлиги 100 миллиард доллардан ошди, шу муносабат билан бундай бойликка эга миллиардерлар рўйхати беш кишига кенгайган. Бу ҳақида «Bloomberg» хабар бермоқда. Агентлик Баффетнинг бойлигини 100,4 миллиард долларга баҳоламоқда.
Forbes Real-Time рейтингида Баффет 100,3 миллиард доллар капитали билан бешинчи ўринни эгаллаб турибди. Сайёрадаги энг бой беш кишининг қаторига Amazon асосчиси Жефф Безос (179,6 миллиард доллар), Tesla ва SpaceX асосчиси Элон Маск (165,1 миллиард $), Dior ва Louis Vuitton эгаси Бернард Арно (158,5 миллиард) ва Microsoft асосчиси Билл Гейтс (125,6 млрд $) билан кирди.
«Bloomberg» таъкидлашича, Баффетнинг 100 миллиард долларлик белгидан ўтиши, айниқса, унинг хайрия учун қанча пул сарфлаганлиги ҳақида ўйлаш жуда муҳимдир. 2006 йилдан бери у 37 миллиард доллардан ортиқ хайрия қилди.
Баффет билан Berkshire Hathaway 2020 йилда 42,5 миллиард доллар ишлаб топди. Шу билан бирга ўтган йилнинг сентябрь ойида инвестор Американинг энг қашшоқ бойлари қаторига кирган. У 7,3 миллиард доллар йўқотди.