«Turkish Airlines» Истанбулдан Урганч ва Фарғонага мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома олди.
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги «Ўзавиация» агентлиги томонидан 2021 йил 15 апрелда Туркия Республикасининг «Turkish Airlines» авиакомпаниясига Истанбул – Урганч – Истанбул ва Истанбул –Фарғона – Истанбул йўналишларида Ўзбекистон Республикасига мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома берилди.
Эслатиб ўтамиз, «Turkish Airlines» авиакомпанияси 2006 йил 28 сентябрдаги 27-К сонли эксплуатацион рухсатномага эга бўлиб, Истанбул – Тошкент – Истанбул ва Истанбул – Самарқанд – Истанбул йўналишлари бўйича мунтазам авиақатновларни амалга оширади, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.