Олимлар қушлар парвози тезлигининг янги рекордини қайд этди

     Швециялик биологлар геолокациянинг янги технологиясидан фойдаланган ҳолда жарқалдирғочларининг сайёрамиз бўйлаб кўчиб юриши жараёнида рекорд тезлигини қайд этишди. Яқинда “iScience” журналида ушбу тадқиқотларнинг натижаси эълон қилинди.
     Маълумки, жарқалдирғочлар энг тез учадиган қушлар ҳисобланади. Улар кўпайиш вақтини ҳисобга олмаса бутун умрини ҳавода ўтказади. Авваллари олимлар жарқалдирғочлар миграциясини ўрганиб, уларнинг кунига 500 километр йўл босишини аниқлаган эди. Энди маълум бўлишича, бу рақамлар сезиларли равишда пасайтирилган экан.
     Швециядаги Лундск университети олимларининг аниқлашича, жарқалдирғочларининг парвоз тезлиги аслида кунига 570 километргача етар экан. Қолаверса, бу ўртача кўрсаткичдаги тезлик. Кузатувлар натижасида олимлар ушбу қушлар қаторасига тўққиз кун мобайнида ҳар куни 830 километрлик масофани босиб ўтганини аниқлашган.
     Жарқалдирғочлар узлуксиз парвози билан бир йилда 10 ой ҳавода қолиши мумкин, лекин рекорд тезлиги баҳорги миграция мавсумига тўғри келар экан. Улар овқатланиш учун вақт сарфлаб юрмайди, парвоз вақтида ҳавода учиб юрган ҳашаротларни ушлаб озиқланади.
 
 
Манба: ria.ru

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.