Ўзбек маданияти Римда бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон озиқ-овқат форуми иштирокчиларининг диққат марказида

     16-20 октябрь кунлари Римдаги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Бош қароргоҳида бўлиб ўтган Бутунжаҳон озиқ-овқат форуми доирасида озиқ-овқат тизимларини ўзгартиришда агро-озиқ-овқат таълимининг ролига бағишланган Ўзбекистоннинг махсус тадбири (side event) бўлиб ўтди. Унда мазкур нуфузли халқаро форумда Ўзбекистон номидан иштирок этаётган Тошкент Давлат аграр университети талабаларидан иборат ёшлар делегацияси фаол иштирок этди.
     Бутунжаҳон озиқ–овқат форуми ФАОнинг агро-озиқ-овқат тизимларини ўзгартириш ва озиқ-овқат хавфсизлиги, барқарорлик ва иқлим ўзгариши муаммоларини ҳал қилиш бўйича глобал саъй-ҳаракатлар доирасидаги асосий ташаббусларидан биридир. Ёшлар, илм-фан, инновациялар ва сармояларга бағишланган тадбирлар, мулоқотлар ва ҳатто лабораторияларни ўз ичига олган бир ҳафта давом этадиган Бутунжаҳон озиқ-овқат форуми дунё етакчилари, экспертлар, халқаро молия институтлари ва хусусий сектор вакиллари, жамоат арбоблари, ёшлар ва фаолларни бирлаштирди.
     Ўзбекистоннинг махсус тадбири Ўзбекистон Республикасининг Италиядаги элчихонаси томонидан ФАОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва Тошкент Давлат аграр университети билан ҳамкорликда ташкил этилди. Ўзбекистонга бағишланган худди шундай тадбир ўтган йили Бутунжаҳон озиқ-овқат форуми доирасида ҳам ўтказилган эди. Унинг муваффақиятидан илҳомланган ташкилотчилар мамлакатнинг ютуқлари ва бой маданиятини яна бир бор юқори савияда намойиш этдилар. Қувонарлиси, Ўзбекистоннинг махсус тадбирида ФАО Бош директори Цюй Дунъюй Ўзбекистоннинг Италиядаги элчиси ва ФАОдаги доимий вакили Отабек Акбаров билан бирга кириш сўзи билан иштирок этди.
     Тадбир Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалигида эришган ютуқларига, шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлиги муаммоларини ҳал қилишда агро-озиқ-овқат таълими муҳимлигига яна бир бор эътиборни қаратиш мақсадида ташкил этилди. Бу ерда Ўзбекистоннинг фаол талабаларига агроиқтисодий тизимлар билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш борасидаги ўз фаолиятлари тўғрисида айтиб бериш ва ўзаро тажриба алмашиш имконияти берилди. Тадбир меҳмонлари Ўзбекистоннинг маданий мероси ва унинг қишлоқ хўжалиги анъаналарига таъсири билан танишиш, мамлакат ёшларининг таълим соҳасидаги имкониятлари ҳақида кўпроқ билиш, мамлакатнинг ноёб тажрибаси ва барқарор ривожланиш мақсадларига эришишдаги ютуқларини баҳолаш имкониятига эга бўлдилар.
     Тадбир иштирокчиларига ўзбек халқининг бой маданий мероси ва ўзига хослигини акс эттирувчи ўзбек ошхонасининг асосий миллий таоми – анъанавий палов тортиқ этилди. Анъанага кўра, тадбир Рим шаҳридаги ФАОнинг бош қароргоҳида жойлашган Uzbekistan lounge тематик залида бўлиб ўтди.
 
 

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.