Хитойда Walmart шўъба корхонасининг чакана савдо тармоқларида ўзбек товарлари пайдо бўлади

     Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Walmart’нинг Хитойдаги филиали — Samʼs Club China билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатди. «Podrobno.uz» нашри хабар беришича, энди ўзбекистонлик тадбиркорлар ўз маҳсулотларини Ўрта Қиролликдаги Америка чакана савдо тармоғида жойлаштириш имкониятига эга бўлди.
     Samʼs Club China — бу Хитойда фаолият юритадиган ва истеъмол товарларини импорт қиладиган Walmart (АҚШ) филиали ҳисобланади.
     Айни пайтда Савдо-саноат палатаси ўз маҳсулотларини Хитойнинг Samʼs Club China савдо марказлари тармоғида сотмоқчи бўлган маҳаллий корхоналардан таклифларни йиғмоқда. Хоҳловчилар анкетани тўлдириб, электрон шаклда Палатанинг Экспортни ривожлантириш идорасига 2021 йил 1 апрелгача топширишлари мумкин.
 
 
Манба: podrobno.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.