Ўзбекистон ташқи қарзи 33 миллиард доллардан ошди, бу ЯИМнинг 50 фоизидан ортиғини ташкил этади

     2020 йил якуни бўйича Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи Марказий банк маълумотларидан келиб чиқиб, 33,8 миллиардни ташкил этган. Ўтган йили у 37,4 фоизга ёки 9,2 миллиард долларга ўсди.
     Регулятор буни пандемия оқибатида юзага келган инқирозни юмшатиш учун янги қарзларни жалб қилиш, иқтисодий тармоқлар ва минтақаларни ривожлантириш бўйича давлат дастурларини молиялаштириш билан изоҳлайди.
     «Шу билан бирга, 2019 йилдан бошлаб давлат қарзининг кескин ўсишини кузатиш мумкин», — дейилади Марказий банк маълумотида.
     Ташқи қарз давлат ва хусусий қарзлардан иборат. Биринчиси 21,3 миллиард долларни ташкил этди ва асосан янги ташқи қарзлар ва облигациялар ҳисобига 5,4 миллиард долларга ўсди, иккинчиси 12,5 миллиард долларга етди ва асосан банкларнинг қарздорлиги ҳисобига 3,7 миллиард долларга ўсди.
 
 
Манба: spot.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.