2021 йил 7 апрел Тошкент шаҳри – Ўзбекистон Республикаси Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ФАО билан биргаликда Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси, турли вазирлик ва идоралар вакиллари, шунингдек, ўрмон хўжалиги, хусусий сектор вакиллари, Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти эксперт мутахасислари иштирокида «Ўзбекистонда тоғ ва водий ўрмонларини барқарор бошқариш» лойиҳасининг Мувофиқлаштирувчи комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ташкил етилди.
«Ушбу учрашув давомида лойиха томонидан ўрмонларни бароқарор бошқаришда махаллий ахолини қўллаб-қувватлаш, уларни ўрмон фаолиятига кенг жалб қилиш, фуқароларга маслаҳат бериш, янги иновациялар, ресурс тежамкор услубларни олиб кириш ва самарадорликни ошириш, ўрмонларни мухофазаси, деградацияга учраган худудларни яхшилаш тадбирлари олиб борилмоқда. Лойихани вазифасига нафақат маслаҳат органи сифатида ҳаракат қилиш, балки лойиҳа доирасида ишчи-ходимлар учун зарур қулланма ва йўриқномаларни ишлаб чиқиш, ва уларнинг саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш масалалари киритилган», – дейди Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Олим Хакимов.
Ушбу йиғилишда 4 ўрмон хўжаликларида амалга оширилган ишлар тўғрисида хўжалик вакилларини, лойиҳа координатор ва техник ходимларниг хисоботлари, шунингдек 2021 учун иш режа ва бюджет масалалари тўғрисида маърузалар тингланди. «Ўзбекистонда тоғ ва водий ўрмонларини барқарор бошқариш» лойиҳаси ФАО томонидан амалга оширилиб, Глобал Экологик Фонди томонидан молиялаштирилади.
Лойиҳани Мувофиқлаштирувчи қўмитаси – асосий бошқарувчи ва қарор қабул қилувчи орган бўлиб, унинг вазифаларига йиллик иш режаси ва бюджетни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш, лойиҳанинг олиб боришини мувофиқлаштириш ва эришилган натижаларни кузатиш, лойиҳа ва бошқа тегишли лойиҳалар ва дастурлар ўртасидаги ҳамкорликни амалга ошириш, лойиҳа ҳамкорлари ўртасида самарали барқарорлигини таъминлаш, ва лойиҳа натижалари буйича таклифларни қайта кўриб тасдиқлаш.
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат Кўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ФАО билан биргаликда 2018 йилдан бошланган «Ўзбекистонда тоғ ва водий ўрмонларини барқарор бошқариш» ГЕФ / ФАО лойиҳаси Ўзбекистон Ўрмон хўжалигини барқарор бошқаришни такомиллаштиришга қаратилган институционал ривожланиш ва ўрмон қонунчилигини такомиллаштиришда ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 6 октябр 2020 йилда ПК-4850 -сонли Қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида Ўрмон хўжалиги тизимини
2030 йилгача ривожлантириш Концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» ги хўжжат ФАО-нинг халқаро ва миллий экспертлари иштирокида ишлаб чиқилган. Ушбу ҳужжатда барқарор ривожланиш, маҳаллий аҳолини кенг жалб қилиш, аёл ва қизларни иш билан таъминлаш, тўрли йўналишда имтиёзлар бериш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ўрмон муносабатларини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш, жумладан Ўрмон Кодексини ишлаб чиқиш киритилган.
Ҳисобот даврида ФАО лойха экспертлари томонидан ишлаб чиқилган Гендер стратегияси ва Гендер ҳаракат режаси муҳокамаси вазирлик ва идоралар 70 дан ортиқ мутахассислари иштирокида онлайн Конференция доирасида ўтказилди. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда Республиканинг доривор ўсимлик саноатини ривожлантириш билан шуғулланувчи 100 дан ортиқ олимлар иштирокида «Доривор ва зиравор ўсимликларни ҳимоя қилиш, ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва экспорт салоҳиятини оширишнинг долзарб масалалари» мавзусида илмий-амалий Конференция ташкил етилди.
Наманган, Сирдарё ва Қашқадарё вилояти лойиҳа майдонларида ўрмон ходимларини илмий, амалий салохиятини ошириш семинар-тренинг ўтказилди. Шу жумладан, яйловларни ривожлантириш бўйича семинарлар ўтказилиб, намойиш участкалари ҳолатини дастлабки таҳлил қилиш бўйича дала кўзатувлари олиб борилди.
Лойиҳа фаолиятининг барқарорлигини таъминлаш учун Деҳқонобод ва Поп ўрмон хўжаликларида 20 тонналик икки худудда сув сақлаш иншоатлари ва 5 км суғориш тизими ўрмон кучатхоналарини сув билан таъминлаш ва келажакда 2 минг гектар янги ўрмонзорлар барпо қилиш мақсадида ўрнатилди.
«Урмонлойха» Давлат унитар корхонаси негизида энг замонавий ускуналар билан жиҳозланган ўрмон майдонларининг электрон хариталарини яратиш мақсадида сунъий йўлдошдан фойдаланувчи ГИС лаборатория ва Маълумотлар маркази “DATA CENTER” ташкил етилди.
2020 йилда «Ўзбекистонда тоғ ва водий ўрмонларини барқарор бошқариш» ФАО/ГЕФлойиҳаси доирасида Ўзбекистоннинг тоғли ва водий вилоятларида кенг кўламли акциялар ўтказилди. Дарахт ва буталар экиш учун маҳаллий аҳолини жалб қилган ҳолда лойиҳанинг 4 та ўрмон хўжаликларида тадбирлари олиб борилди. Натижада 120 гектар ҳимоя ўрмон тизимлари,10 гектардан ортиқ ёқилғи ёғоч плантациялари, 428 гектар янги ўрмонзорлар барпо қилинди. Бундан ташқари, 20 мингга яқин манзарали, ўтинбоп кўчатлар маҳаллалар ва кўчалардаги турар-жойларни кукаламзорлаштириш учун экилди. Маҳаллий аҳолига ўз хонодонларида экиш учун 50 минг дона мевали ва манзарали дарахт кўчатлари тарқатилди. Кенг кўламли акцияда 5 мингдан ортиқ киши иштирок етди.
Йиғилишда лойиҳа фаолиятига юқори баҳо берилиб, 2021 йилда фаолиятни мувофиқлаштириш масалалари, ўрмон хўжалиги бошқарувининг замонавий усулларини жорий етишнинг янги режалари, ўрмон хўжалиги тизимида Гендер ёндашувларини ишлаб чиқиш ҳақида тўхталиб ўтилди.
Маълумот учун:
Гўзал Файзиева
Жамоатчилик билан алоқалар бўйича мутахассис
ФАО ўзбекистондаги ваколатхоналари
guzal.fayzieva@fao.org
Telefon: +998 97 4448709