Ўзбекистонда Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги тугатилиб, янги департамент ташкил этилди

     “Капитал бозорини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
     Қарорга кўра, 2021 йил 1 майдан Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги тугатилиб, унинг қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича вазифа, функция ва ваколатлари Молия вазирлигига ўтказилади.
     Шунга кўра, Молия вазирлигига капитал бозорини ривожлантириш соҳасида бир қатор вазифалар юклатилди.
     Вазирлик қимматли қоғозлар бозорини шакллантириш, ривожлантириш, тартибга солиш, назорат қилиш ва корпоратив бошқарув соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади.
     Вазирлик марказий аппарати тузилмасида Капитал бозорини ривожлантириш департаменти ташкил этилди.
     Департаментнинг ўз фаолиятини бевосита ҳудудларда олиб борадиган ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича Молия вазирлиги марказий аппарати ходимларига тенглаштирилади.
 
 
Манба: darakchi.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.