(O´zbek) Sayyohlar oqimini ko‘paytirish omillari

1/2019

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Қашқадарё ҳам ўзига яраша туристик салоҳиятга эга вилоят. Унинг ҳудудида ҳозир жами 1321 та моддий-маданий мерос объекти мавжуд. Шундан 1043 таси археологик, 208 таси меъморий, 43 таси монументал санъат ёдгорликлари, 27 таси диққатга сазовор жойлардир. Бундан ташқари воҳада 50 та жойлаштириш воситалари (2682 ўрин), 100 дан ортиқ миллий ва евро­па таомлари тайёрланадиган рес­торан ҳамда миллий чойхоналар, 15 та тур­операторлик субъектлари ишлаб турибди. Сайёҳларга 12 та турис­тик синфга мансуб автотранспорт во­ситалари, 43 нафар ҳамроҳ-таржи­монлар хизмат кўрсатмоқда.
     Маълумотларга қараганда 2018 йилнинг январь-ноябрь ойларида вилоятга 1 миллион 400 минг нафар турист ташриф буюрган. Уларнинг 62 минг 700 нафари хорижликлар бўл­ган. Бу кўрсаткич йил бошидагига нисбатан уч баравар кўпдир.
     Турган гап, ҳудудда туризм инф­ратузилмасини янада ривожлантириш, тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш ишлари бултур ҳам изчил давом эттирилди. Натижада 11 ой мобайнида жами қиймати 90 миллиард сўмга тенг 49 та лойиҳа амалга оширилди. Хусусан, 810 ўринга эга 11 та жойлаштириш воситалари, 21 та ресторан ва кафе, 4 та туроператорлик субъекти ташкил қилинди, 8 та туристик классдаги автобус ва мик­роавтобус келтирилди. Янада қуво­нарлиси, Тошкент ва Шаҳрисабз ша­ҳарлари оралиғида тезюрар «Афросиёб» поезди қатнови йўлга қў­йилди. «Қарши» халқаро аэропорти «Очиқ осмон» тизимида ишлаши бўйича диққатга молик ишларга қўл урилди.
     «Қарши» халқаро аэропорти, Шаҳ­рисабз темир йўл вокзали, «Шаҳ­ри­сабз шаҳри тарихий маркази» ҳудудлари туристик мажмуаларида бепул «Wi-Fi» зоналари, туристик ахборот марказлари, сайёҳлар учун махсус симкарталар сотадиган шохобчалар, миллий ва хорижий валюталарда пул айирбошлайдиган 9 та банкомат ишга туширилди. Вилоят ва Шаҳрисабз шаҳрининг туристик хариталари, туристик буклетлар, флаер ва китобчалар тайёрланиб, ахборот марказлари орқали бепул тар­қатиладиган бўлди. Ҳудуднинг турис­тик салоҳиятини кенг реклама қи­лишга 50 дан зиёд хорижий оммавий ахборот воситалари жалб этилиб, тарғибот ишлари кучайтирилди. Айнан шу мақсадда республикамиз туман-шаҳарларидаги яққол кўзга ташланадиган жойларга 100 та рек­лама баннери ўрнатилди.
     Сайёҳларни кўпроқ жалб қилиш ва бўш вақтларини мароқли ўтказиш­ларига ҳисса қўшиш учун ўрта асрнинг йирик давлат арбоби, буюк саркарда, кучли ва марказлашган салтанат асосчиси, илм-фан ва маданият ҳомийси Амир Темур таваллуд топ­ган санани ҳар йили уларнинг иштирокида тантанали нишонлашни анъанавий тус олдириш чоралари кўрилди. Жумладан, 2018 йил 9 апрелда соҳибқирон бобомизнинг 682 йиллик юбилейи муносабати билан Халқаро пресс-клуб ҳамкорли­гида худди шундай тадбир уюштирилди. Ундан сал олдин – 21–22 мартда Шаҳ­рисабз шаҳрида Халқаро Миллий либослар фестивали ўтказилди ва уни ҳар йили баҳор айёми кезлари ташкил этиш юзасидан келишилиб олинди. Шунингдек, июнь ойида Шаҳ­рисабз туманида «Ҳисор тоғла­ри» экофестивали, куз бошида Шаҳ­рисабз шаҳрида Халқаро мақом санъати анжумани бўлиб ўтди. «Оқ сарой» мажмуасида эса йил бўйи фольклор-этнографик ҳамда театрлаштирилган томошалар намойиш қилиб борилди.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Скоро

    2/2019

    № 2/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.