(O´zbek) Eksport salohiyatini mustahkamlash omillari

5/2016

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Ҳеч биримизга сир эмаски, ҳозирги кунда ду­нёнинг кўп­лаб мамлакатларида озиқ-овқат таъминоти ўта долзарб масалалардан би­рига айланган. Мана шундай бир вақтда ҳуку­матимиз томонидан босқичма-босқич амалга оширилаётган аниқ чора-тадбирлар боис, озиқ-овқат маҳсулотлари етиш­тириш, уни саноат асосида қайта ишлаш, юқори сифатли замонавий ис­теъмол маҳсулотлари ҳажми ва турларини кенгайтириш борасида сал­моқли натижаларга эришилмоқда.
     Масалан, айтиш лозимки, аҳолини етарли миқдорда сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш борасида бир қатор қонунлар, фармон ва қарорлар, давлат дастурлари қа­бул қилиниб, уларнинг изчил ижроси таъминланмоқда. Бу борадаги иш­лар Оролбўйи мин­тақаларида ҳам ўзининг кутилган самарали натижаларини бермоқда. Айни пайтда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўл­гани каби Қорақалпоғистон Рес­публикасида ҳам аҳоли эҳтиёжларини тў­лиқ қондириш учун зарур истеъмол моллари ишлаб чиқариш масалаларига устувор аҳамият берилмоқда.
     Озиқ-овқат саноатини ривожлантиришга қаратила­ётган алоҳида эътибор туфайли, у сифат жиҳатидан бутунлай юқори босқичга кўтарилди. Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилин­ган «Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бо­зорни тўлдириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ҳамда «2012–2015 йилларда Республика озиқ-овқат саноатини бошқаришни ташкил этишни янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлар асосида Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасидан ошмайди­ган фоиз ставкаси бўйича маҳсулот иш­лаб чиқарувчи корхоналарга озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш­да зарур бўлган технологик ускуналар, хомашё ва материаллар сотиб олиш учун махсус кредит линиялари очилди.
     Шунингдек, 2019 йил 1 январга қадар республика ҳудудида ишлаб чиқарилмайдиган ёғ-мой, гўшт-сут, мева-сабзавот, узум ва кондитер маҳ­сулотлари ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш мақсадида олиб келинаётган технологик ускуналар ва эҳтиёт қисм­лар, ёрдамчи материаллар ҳамда ин­гредиентлар божхона тўловидан (божхона йиғимидан ташқари) озод қилинди. Бу, ўз навбатида, соҳанинг янги босқичда тараққий этишига, ху­сусан, қишлоқ жойларда замонавий, юқори самарали техника ва технология асосида жиҳозланган, маҳал­лий хомашёни қайта ишловчи ихчам корхоналарни барпо этишга замин яратмоқда. Мазкур жараёнда айтиш мумкинки, тизимда ички инвестиция­лардан ташқари, катта миқдорда хориж сармоялари ҳам жалб этилиб, йи­рик лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилаётгани муҳим омил бўлмоқда. Сўнгги йилларда чет эл сар­моялари иштирокида замонавий ускуналар билан жиҳозланган кўплаб озиқ-овқат корхоналари ишга туширилди. Қўшма корхоналар самарали фаолият кўрсатаётганлиги сабабли, ички бозор зарурий маҳсулотлар би­лан таъминланиб, жаҳон бозорига ҳам маҳ­сулотлар чиқаришга эришил­моқда.
     Масалан, 2015 йил якуни билан Қорақалпоғистон Республикаси бў­йича аҳоли истеъмол моллари ишлаб чиқариш 781,3 млрд сўмни, шундан озиқ-овқат маҳсу­лотлари ҳажми 513,4 млрд сўмни ташкил этди. Кейинги уч йилнинг (2012–2015 йй.) ўзида аҳоли истеъмол моллари ишлаб чиқариш 50,4 фоизга, озиқ-овқат маҳ­сулот­лари ишлаб чиқариш ҳажми эса 66,2 фоизга ўсган. Жорий йилнинг олти ойи­да озиқ-овқат маҳсулотлари тайёрлаш истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмига нисбатан жадал ривожланган.
     Қувонарли жиҳати шундаки, 2010–2012 йилларда озиқ-овқат маҳсулот­лари ишлаб чиқариш ҳажми респуб­лика истеъмол маҳсулотлари иш­лаб чиқариш ҳаж­мида 51–53 фоизни ташкил этган бўлса, 2015–2016 йилларга келиб унинг ҳажми 63–66 фоизга етди.
     Республикада озиқ-овқат маҳсу­лотлари ишлаб чи­қариш ҳажмини кў­пайтириш, сифати ва рақобатбар­дош­лигини ошириш, харидоргирлигини таъминлаш бўйича амалга оширила­ётган чора-тадбирлар натижасида сўнг­ги беш йил ичида (2015 йилдан таш­қари) жами истеъмол маҳсулот­лари ишлаб чиқариш суръат­ларидан юқо­ри бўлди. Ушбу даврда аҳоли истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқариш­нинг ста­тистик ўртача йиллик ўсиш суръати 114,6 фоизни, озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича 118,5 фоизни ташкил этди.
     Таъкидлаш керакки, мамлакатимизда Халқаро са­ноат ярмаркаси ва Кооперация бир­жаси, Халқаро мева-сабзавот ярмаркаларининг ташкил этилиши, тармоқ ва ҳуду­дий иннова­цион кўргазмаларнинг йўлга қўйила­ётгани ҳам соҳа ривожига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Сабаби, ушбу тадбирларда нафақат озиқ-ов­қат саноати корхоналари, бал­ки, ташаббус­кор тадбиркор ва фермер хўжалик­лари вакиллари ҳам қатна­шиб, ички ва ташқи бозор конъюнктурасига тў­лиқ мос келувчи юқо­ри сифатли маҳ­су­лотлар ишлаб чиқарув­чи субъектларга айланмоқда. Қолавер­са, иш­лаб чиқариш кўлами кенгайи­ши ҳам­да экспорт кўрсаткичлари йил сайин ортишида янги қувватлар­нинг ҳам ҳиссаси катта бўл­моқда.
     Бундай ўзгаришларни иқтисодиё­ти­мизнинг муҳим таркибий қисми бўл­ган аграр соҳада ҳам кузатиш мумкин. Бунинг самараси ўлароқ, пах­та, ғалла, пил­ла, мева-сабзавот, полиз, чорвачилик маҳ­сулот­лари етиштириш сал­моғи ва си­фати йил сайин ор­тиб бор­моқда. Зеро, озиқ-овқат са­ноати юқо­ри сифатли маҳсулотларга бўлган та­лабни қонди­риш, ички бозор мувоза­натини сақлаш, иқ­тисодиёт тармоқла­ри ривожланишига замин яратиш, ич­ки захиралардан фойдаланиш ҳи­со­бига ташқи бозордаги экспорт позицияларини кенгайтир­моқда. Шунингдек, иш­лаб чиқа­ришни диверси­фикация қилиш, хомашё ва ресурслардан оқилона фойдаланиш асосида юқори қўшимча қий­матга эга бўл­ган, юксак технологик маҳсулот­ларни ишлаб чиқаришни таъминлайдиган ис­тиқболли иқтисо­диёт тармоқ­лари фаолияти ри­вожланмоқда.
     Муҳими, ишлаб чиқарувчилар ҳар томонлама қўл­лаб-қувватлана­ётгани, уларга яратилаётган кенг имтиёз ва преференциялар Қорақал­поғистон Рес­пуб­ликасида ҳам озиқ-овқат саноа­тининг жадал суръатларда ривожланишига замин яратмоқда. Тармоқ­н­инг техник ва технологик ба­засини янги даражага кўтариш, ишлаб чиқарувчи­ларни жаҳон бозори та­лаблари ва си­фатига мос маҳ­сулот тайёрловчи ишлаб чиқариш воситалари билан таъминлаш борасида из­чил чора-тадбирлар амалга оширил­моқда.
     Ишлаб чиқариш корхоналарини замонавий тармоқ ва ускуналар билан такомиллаштириб бориш маҳсу­лотлар рақобатбардошлигини таъминлашнинг энг муҳим шарт­ларидан бири ҳисобланади. Шу боис ҳам, ҳу­дудда ке­йинги йилларда бир қатор ёғ-мой ва донни қайта ишлаш корхо­наларида модернизация ва реконс­трукция ишлари амалга оширилди. Хусусан, «Турон-Хўжайли», «Ёғгар-Бе­руний» корхоналарида ишлаб чиқа­риш самарадорлигини ошириш, ёғ маҳсулотлари сифатини янада яхшилашга катта эътибор берилди. «Тахиа­тошдонмаҳсулот­лари» корхонасида бир кеча-кундузда 250 тонна ун маҳ­сулотлари ишлаб чиқариш қувватла­рини модерниза­циялаш ва кенгайти­риш ишлари амалга оширилди. Нукус шаҳридаги «Жайхун браво инвест» МЧЖда йиллик қуввати 33 минг дал. салқин ичимликлар ишлаб чиқарув­чи саноат корхонаси фойдаланишга топширилди.
     «Қорақалпоғистон Республикасини 2013–2016 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дасту­ри»­га мувофиқ, 2013–2015 йилларда 29,6 млрд сўм ва 15,1 млн долларга тенг бўлган инвестиция ўзлаштирилиб, 305 та янги озиқ-овқат маҳсулот­лари ишлаб чиқарувчи лойиҳа ишга туширилди. Натижада, 2230 та янги иш ўрни яратилди. Жумладан, йирик корхоналар билан бир қаторда бозор конъюнктурасига тез мослашувчан, маҳаллий хомашёни қайта ишлашга мўлжалланган ихчам замонавий қув­ватларни ишга туширишга катта эътибор бе­рилмоқда. Ҳудудий дастурлар асосида 2010–2015 йиллар давомида гўшт, сут ва мева-сабзавотни қайта иш­лайдиган 50 дан зиёд лойиҳа амал­га оширилди. Шунинг­дек, гўштни қай­та ишлайдиган 18 та ва сутни қай­та иш­лашга мўлжалланган 23 та лойи­ҳа янгидан ташкил этилди. Мева-сабза­вотни қайта ишлашга ихтисослаш­ган саккизта лойиҳа фойдаланишга топширилди.
     Дастур ижроси доирасида 2014–2016 йиллар давомида Амударё туманидаги «Манғит нодир моллари» жамияти, Хўжайли туманидаги «Хожели Бравери» корхонаси, Нукус шаҳ­ридаги «Tabigy ishimlikler» МЧЖда миллий таомлар тайёрлаш учун ярим фабрикатлар, Хўжайли туманидаги «Хўжайли гўшт» жамиятида джем ва повидло, «Каракалпак деликатеси» МЧЖда гўшт-нон, дудланган товуқ, қази, колбаса каби озиқ-овқат маҳсу­лотлари ишлаб чиқарилиши ўзлаш­тирилди. 2016 йилнинг 9 ойи давомида озиқ-овқат товарлари ишлаб чи­қарувчи корхоналарни ишга тушириш бўйича 80 та лойиҳа амалга оширилиб, 13,8 млрд сўм миқдоридаги инвестициялар ўзлаштирилди. Ҳудуд­да амалга оширилаётган ушбу тад­бирлар натижасида ишлаб чиқа­риш диверсификациясига, маҳсулот ҳажм­лари ортишига, ишлаб чиқариш номенклатураси кенгайишига имкон яратилди.
Жорий йил биринчи ярми якунларига кўра, аҳоли жон бошига ис­теъмол моллари ишлаб чиқариш Ну­кус шаҳри, Амударё, Беруний, Қўнғи­рот, Тўрткўл, Хўжайли ва Чимбой ту­манларида ўртача 400–500 минг сўм­дан зиёдни ташкил этди.
     Таъкидлаш керакки, Қорақалпо­ғистон Республикаси ҳудудида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш­ни ривожлантириш бўйича кўрилган чора-тадбирлар самараси маҳсулот тури, си­фати ва ҳажмининг ортишида яққол намоён бўлмоқда. Масалан, 2010–2012 йилларда озиқ-овқат маҳ­сулотларининг ҳудудий чакана савдо ҳажм­ларидаги улуши 12–14 фоиз ат­рофида бўлган, аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаби асосан четдан келтириладиган маҳсулотлар ҳисобидан қондирилган бўлса, жорий даврга келиб бу кўрсаткич 20–22 фоизга етди.
     Хориждан келтирилган замонавий техника ва технологиялар билан жиҳозланган корхоналарда тайёрланаётган, сифат ва дизайнда уларникидан асло қо­лишмайдиган маҳсулот­лар ички бозорлардан муносиб жой олиб, чет эллик харидорларнинг ҳам эътиборини тортмоқда. Экспорт са­ло­ҳия­тини мустаҳкамлаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўл­лаб-қувватлаш, ишлаб чиқаришни мо­дернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш, юқори технология­ли му­ҳим қувват­ларни ишга тушириш ка­би истиқболли лойи­ҳаларга қара­ти­лаётган алоҳида эътибор боис, Қо­рақалпоғистон Республикаси озиқ-овқат саноати маҳсулотлари экс­порт ҳажми 2012 йилда 70,7 минг долларни ташкил этган бўлса, 2015 йил якунларига кўра 499,2 минг долларни таш­кил этди. «Ўзбекистонда ишлаб чиқа­рилган» ёрлиғи остида ташқи бозорга чиқарилаётган ҳар бир маҳ­сулот юртимиз обрў-эътиборини яна­да юк­салтиришга хизмат қилмоқда.
     Бу каби чора-тадбирлар иқтисо­диётимизни юксалтириш, аҳоли банд­лигини ошириш, саноат тармоқлари­ни ривожлантиришни таъминлайди. Бу борада аниқ мақсадли ишлар бажарилаётгани озиқ-овқат саноати фао­лиятида илм-фан ютуқларига асос­лан­ган илғор ва замонавий технологияларни жорий этиш имконини бе­ради.

 

 

Баҳром ГУЛИМОВ,
иқтисод фанлари номзоди

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Скоро

    2/2019

    № 2/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.