(O´zbek) Xorazm turizmining rivojlanish tendensiyalari

3/2017

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Мустақиллик йилларида Хоразм вилоятида туризм соҳасини жадал тараққий эттириш бўйича амалга оширилаётган муҳим лойиҳалар хоразм­ликлар турмуш шароитини яхшилаш­да муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу борада қабул қилинаётган давлат дастурлари ушбу тармоқни ривож­лан­тиришнинг устувор йўналишлари­ни белгилаш билан бирга, тадбиркор­ларга турли қулайликлар яратиб бер­моқда. Барча саъй-ҳаракатлар туфай­ли, вилоят ҳудудларида туризм соҳа­сида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 2012 йилга нис­батан 36 тадан 72 тага, меҳмонхоналар сони 26 тадан 52 тага кўпайди. Шундан Урганч шаҳрида 12 та, Хива туманида 34 та, Хазорасп туманида тўртта ва Гурлан туманида иккита, тур­оператор ва турагентлик фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотлар сони ўнтадан 20 тага етказилди. 2016 йилнинг ўзида ўнта меҳмонхона (Урганч шаҳрида тўртта ва Хива туманида олтита), туроператорлик билан шуғулланувчи (Урганч шаҳрида битта, Хива ва Хазорасп туманларида биттадан) учта сайёҳлик ташкилоти иш бошлади.
     Айни пайтда вилоятимизда чет эл сармояси иштирокидаги бешта – «Хейвак», «Хива маликаси», «Хоразм маликаси», «Арқончи», «Ҳаёт ИНН» меҳ­монхоналари самарали фаолият юритмоқда. Меҳмонхоналардаги ўрин­лар сони 1477 тадан 2300 тага етказилди. Сайёҳларга янада қулай­лик яратиш мақсадида туризм инфра­тузилмасини мукаммаллаштириш бў­йича барпо этилаётган меҳмонхо­на­лар мажмуаси таркибига гараж, авто­транспорт тўхташ жойи, дўконлар ва овқатланиш шохобчалари ҳам киритилган. Уларга хизмат кўрсатиш ва сервис сифатини ошириш, транспорт инфратузилмасини янада яхшилаш мақсадида «Зуҳро травел» МЧЖ битта Hyundai StarX H1, «Бек тур» МЧЖ иккита Higer Bus ва 12 ўринга мўлжалланган Hyundai 10+1 H1 микроавтобуслари харид қилди.
     Қолаверса, вилоятнинг ҳар бир гў­шасида узоқ тарих суронлари, хал­қи­мизнинг шонли ўтмишидан гувоҳ­лик берувчи ноёб битиклар, осориа­тиқалар, маҳобатли иншоотлар, муборак қадамжоларнинг мавжудлиги минтақанинг туризм имкониятлари нақадар катта эканлигидан далолат бериб турибди.
     Хива ва Урганч шаҳарлари ҳамда туманлардаги муқаддас қадамжолар, архитектура, ҳайкалтарошлик санъати ёдгорликлари, жами 260 га яқин тарихий, маданий мерос объектлари кўз қорачиғидек асраб-авайланмоқ­да. Айниқса, Хивадаги «Ичан қалъа» тарихий ёдгорлиги, «Оллақулихон» мадрасаси, Маъмун академияси, энг асосийси ҳудуд аҳо­лисига хос бўлган миллий урф-одатлар сайёҳларни оҳан­рабодек ўзига жалб этмоқда. Хусусан, рақам­ларга мурожаат қиладиган бўл­сак, 2015 йилда вилоятга 40,6 минг на­фарга яқин хорижий сайёҳ ташриф буюрган, 2016 йилда эса бу кўрсаткич 46,6 мингдан зиёдни ташкил қилди. Ҳи­со­бот даврида хорижий ва маҳал­лий сайёҳларга кўрсатилган жами хиз­матлар ҳажми 5,6 млрд сўмни, 2016 йил якуни билан эса қарийб 11,5 млрд сўмни ташкил этиб, хизматлар ҳажми 2012 йилга нисбатан икки баробарга ошди. Бундан ташқари, хорижий сайёҳларга кўрсатилган экс­порт хизматлар ҳаж­ми 2013 йил (1,8 млн доллар)га нисбатан 2016 йилда 20 фоизга ошиб, 2,3 млн долларни таш­кил этди. Сайёҳ­ларнинг ўртача ташриф кунлари 2012 йилдаги 1,1 кеча-кундуздан 2016 йил­да 1,8 гача узайди. Бир нафар хорижий сайёҳ­нинг кунлик ўртача харажатлари миқ­дори 2012 йилда 80 АҚШ долларини ташкил этган бўлса, бугунги кун­да 180–200 долларни ташкил этмоқда.
     Сўнгги беш йил ичида вилоятимизда туризмни ривожлантиришга оид эътиборга молик ишлар амалга оширилди. Яъни, Биринчи Президентимиз И. Каримов тасдиқлаган «Хоразм вилоятида 2013–2015 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш дастури» ҳудудларимиз қиёфасини тубдан ўзгартириб, туризм соҳасида бурилиш ясади. Дастурга кўра, 2013–2015 йилларда жами 214,3 млрд сўмлик 200 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, бугунги кун­да 49,3 млн долларга тенг инвестиция маблағлари эвазига 108 та ло­йиҳа тў­лиқ бажарилиб, 36,5 млн долларлик 46 та лойиҳа бўйича ишлар давом эттирилмоқда.
     «Туризм инфратузилмасини ривожлантириш, ҳудуднинг сайёҳлик йўналишлари ва хизматларини такомиллаштириш, сайёҳлик имкониятини намойиш қилиш ишларини амалга ошириш, сайёҳлар учун қўшимча объектлар инфратузилмасини яхшилаш, туризм соҳаси мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш» бўйича Хива туманида «Боғи шамол», «Хива қора­кўл» фермер хўжалигида, «Эшон Равот» кўлида, Боғотда «Қалажиқ қалъа», Урганч туманидаги «Улли ҳов­ли» объектларида янги сайёҳлик инфратузилмалари ташкил этилди. «Хоразм гиламлари» каталоги 500 нусхада чоп этилиб, вилоят бренди рамзи туширилган футболкалар савдога чиқарилди. «Хива сополи» МЧЖ­да ишлаб чиқарилаётган етти хилдаги сувенирлар сайёҳлар томонидан катта қизиқиш билан харид қилин­моқда. Шовот канали бўйида инфратузилма яратилиб, кемалар тўхташ жойи барпо этилди, янги кемалар ха­рид қилиниб, дам олиш масканлари қурилиши боис, канал бўйи ҳор­диқ чиқарувчиларнинг севимли мас­канига айлантирилди.
     «Тарихий маданий мерос объект­ларини таъмирлаш ва ҳолатини яхшилаш» мақсадида 19 та обидада 6,8 млрд сўмлик таъмирлаш ва тиклаш ишлари амалга оширилди. Масалан, «Чодира ҳовли» мажмуасида 14,5 млн, «Музхона» обидасида 36,4 млн, «Тўрт Шоввоз» мажмуасида 571,8 млн, «Боғи шамол» мажмуасида (Ол­ла­қулихон боғи) 150 млн, «Нуруллабой» мажмуасининг кириш қисми­да 80 млн сўмлик ишлар бажарилди. Урганч аэропорти биноси замонавий, жаҳон андозаларига мос таъмирланиши натижасида халқаро аэропорт мақомига сазовор бўлди. Сайёҳларга янада қулайлик яратиш мақсадида 2014 йилдан бошлаб Париж, Милан ва Россиянинг Москва, Санкт-Петербург, Волгоград шаҳрига тўғридан-тўғри авиарейслар қатнови амалга оширилмоқда.
     Сайёҳлар учун қўшимча қулай­ликлар яратиш мақсадида 17,25 км узунликдаги оптик-толали кабель ўт­ка­зилиб, 2304 та интернет портлари ўрнатилди. Аэропорт, темир йўл вок­зали ҳамда «Ичан Қалъа» мажмуа­си ҳудудида сайёҳлик объектлари ва меҳ­монхоналарда Wi-fi интернет зо­налари ташкил қилинди. «Хоразм Маъ­мун» академияси томонидан «Wikipedia» электрон энциклопедиясига диққатга сазовор жойлар ҳақи­даги 28 та мақола жойлаштирилди. Хива шаҳрининг 3D моделини яратиш ва Google Earthга жойлаштириш, объектлар таркибий тузилишини яра­тиш рўйхатига асосан фотосуратлари ишлаб чиқилди. Бугунги кун­гача Googleга 62 та объект жойлаштирил­ган. Ҳудуднинг тарихи ва маданиятини тараннум этувчи ягона мажмуа­га бирлаштирилган Ўлкашунослик му­зейи ва «Авесто» музейи негизида доимий фаолият юритувчи Ўлкашунослик экспозициясини ташкил қи­лиш ишлари якунланди. Доимий экс­позиция учун Хоразм Маъмун академияси биносидан иккита зал ажратилган.
     Сайёҳларнинг мазмунли ҳордиқ чиқаришлари учун «Достон фольк­лор», «Хива фольклор» этнографик халқ ансамбли ва «Сайқал» оилавий фольклор ансамблларидан иборат бадиий жамоалар «Оллақулихон» мадрасасида мавсум давомида хорижий сайёҳларга ҳар куни концерт дастурлари, шунингдек, ўзбек миллий киносининг дурдоналари: «Тоҳир ва Зуҳра», «Насриддиннинг саргузашт­лари», «Алишер Навоий», «Ўтган кунлар» каби фильмлар инглиз тили суб­титрларда, «Огаҳий» номидаги вило­ят драма театри ва қўғирчоқ те­атри ҳамкорлигида «Тош ҳовли» мажмуасида «Хон қабулида» номли театрлаштирилган саҳна томошалари намойиш этилмоқда.
     Вазирлар Маҳкамасининг «Жойларда туризм соҳасини ривожлантириш ва туризм хизматлари экспортини янада ошишини таъминлашга қаратилган аниқ чора-тадбирлар тўғ­рисида»ги баённомасига асосан ви­лоятда 2016–2017 йилларга мўлжалланган режа ишлаб чиқилди. Жум­ладан, 57,2 млрд сўмлик инвестиция маблағларини жалб қилиш ҳисобига 81 та лойиҳани амалга ошириш белгиланган бўлиб, 2016 йил якуни билан 1,9 млрд сўмлик 16 та лойиҳа тўлиқ бажарилди, 65 та лойи­ҳа ишлари давом эттирилмоқда.
     Шунингдек, мазкур баённома иж­росига қаратилган вилоятнинг сайёҳ­лик салоҳияти ва туристик дастурларини очиб берувчи тақдимотлар тайёрланган ҳолда, 2016 йилнинг март ойида Берлин ва Москва шаҳар­ларида бўлиб ўтган халқаро туристик кўргазмаларда «Бек тур» МЧЖ, 5-16 май кунлари «Зуҳро травел» МЧЖ вакилининг Австрия, Венгрия, Чехия, Польшага хизмат сафари ташкил қилинди. Шу билан бирга, республикамиздаги элчихоналар масъул ходимлари, февраль ойида Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси бош котиби ва Корея Республикаси Миллий сайлов комиссия раиси Ким Ёнг Хи бошчилигидаги делегация, март ойида Европарламент вакиллари Хоразм вилоятига ташриф буюришди.
     2016 йил 6 октябрь куни Россиянинг НТВ телеканали ходимлари «Ичан Қалъа» ҳудудидаги «Жума мас­жиди», «Муҳаммад Раҳимхон Феруз мадрасаси» ва «Паҳлавон Маҳмуд мақбараси», буюк олим Муҳаммад Мусо Ал-Хоразмий ёдгорлигида тас­вирга олиш ишларини олиб боришди. Шу билан бирга, «Кўҳна арк» маж­муасида вилоят Академик ва халқ бадиий жамоаси концерт дастури ҳам­да кулолчилик устахонасидаги иш жараёнлари тасвирга олинди.
     Соҳага етук мутахассислар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга катта эътибор берилмоқда. Хива ва Урганч туризм касб-ҳунар кол­лежларида «Туристик хизматлар менежери», «Меҳмонхона ва ресторан хизматлари менежери», Урганч давлат университети «Туризм» кафед­расида малакали мутахассислар тайёр­ланмоқ­да. Шу билан бирга, «Респуб­лика ил­мий-ўқув консалтинг маркази» вилоят филиали ташкил этилиб, туризм со­ҳаси субъектлари ходимлари учун ўқув курслари ва амалий тренинг-семинарлар ўтказиш йўлга қўйилди. Дунё тажрибасини ўрганиш мақсадида Латвияга тўрт нафар, Хитой, Жанубий Корея ва Туркияга бир нафардан мутахассислар жўнатилди. Бухоро ва фар­ғоналик ҳу­нарманд усталар 40 на­фар, наманганлик усталар 20 нафар ви­лоятимиз ёшларига ҳунармандчи­лик йўналиш­лари бўйи­ча машғулотлар ўтказишди.
     Хоразмнинг бой маданий мероси ва туризм салоҳиятини акс эттирувчи бренди яратилиб, Жаҳон туризм бозорида, Тошкент халқаро сайёҳ­лик кўр­газмаларида фаол иштироки таъ­мин­ланмоқда. Сайёҳларга янада қу­лай­лик яратиш мақсадида вилоятнинг йўл кўрсаткич харитаси 10000 нусхада чоп этилди. Қолаверса, «Мега-инфо-тур»лар ташкил этилишига ҳам алоҳида урғу қаратилмоқда. Ҳозир­гача дунёнинг 30 дан зиёд мамлакатидан 56 нафар оммавий ахборот ва 423 нафар хорижий туристик ташкилотлар вакиллари қабул қилинди. Хорижий давлатларда вилоят туризм салоҳиятини кенг ёритиш мақсадида дунёнинг етакчи «SMG» (Хитой), «Kel­vin­film GmbH» (Германия), «Euronews» (Фран­ция) ва «Би-Би-Си» (Шотландия) телерадиокомпаниялари томонидан ҳужжатли фильмлар суратга олинди. Сайёҳлик расмий веб-сайти (www.visitkhorezm.uz) яратилиб, унда сайёҳ­лик имкониятларига оид маълумотлар жойлаштирилди. Ҳудуднинг сайёҳ­лик имкониятини намойиш этиш, сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида «Урганч» халқаро аэропорти ва «Ичан Қалъа»да сайёҳлик ахборот офислари ишга туширилди.
     2017 йил 13–14 апрель кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган «Дам олиш дунёси» 5-Халқаро ўзбек туризм кўргазмасида вилоятнинг сайёҳ­лик йўналишида фаолият юритаётган туроператорлари, сайёҳлик агентлик­лари, миллий халқ ҳунар­манд­лари фа­ол иштирок этди. Хоразм вилоятида фаолият юритаётган рес­торан ва кафелар ошпазлари томонидан тайёрланган миллий таомлар кўргазма иштирокчиларида яхши таассурот қолдирди.
     Хуллас, амалга оширилаётган бар­ча саъй-ҳаракатлар, устувор вазифалар замирида ягона мақсад мужассам – у ҳам бўлса, Хоразм воҳаси­нинг сайёҳлик салоҳиятини, имкониятларини, қолаверса, шонли ўтмиши ва нурли келажагини вилоятга ташриф буюраётган ҳар бир сайёҳ ор­қали дунёга танитиш, жаҳонга ёйиш­дан иборат!
 
 
Темур ДАВЛЕТОВ,
Хоразм вилояти ҳокимининг туризмни
ривожлантириш бўйича ўринбосари

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Вышел в свет

    1/2019
  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.