(O´zbek) Kasaba uyushmalari – bolalarga

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ҳам болалар манфаатларини таъминлаш, ишчи-ходимлар фарзандларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни ижтимоий ҳимоялашга алоҳида эътибор қаратмоқда. Хусусан, корхона, ташкилот,  муассасаларда имзоланаётган жамоа шартномалари асосида ёшлар саломатлигини мустаҳкамлаш, хорижий тилларни ўрганишларига кўмаклашиш ва ўқув қуроллари, дарсликлар билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда. «Касаба уюшмалари – болаларга» анъанавий акцияси ҳам шунга қаратилган.
     Яқинда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ташкил этилган акция доирасида илк бор мактаб остонасига қадам қўйган 12 минг нафар ўқувчи учун  «Тозалик, озодалик —  саломатлик гарови» тадбирлари ташкил этилди. 
    Мамлакатимиз чекка туманларидаги 290 дан ортиқ қишлоқ мактабларида уюштирилган ушбу тадбирларда ўйин-мулоқот усулларидан фойдаланган ҳолда, атроф-муҳит мусаффолигини сақлашга йўналтирилган экологик суҳбатлар ҳам ўтказилди. Яъни, юқумли касалликлардан сақланишда шахсий гигиена қоидаларига риоя этишнинг аҳамияти мутахассислар томонидан тушунтирилди.
     Акция доирасидаги тадбирларда ҳаётда озодаликнинг ўрни, бу саломатлик гарови экани саҳна кўринишлари орқали намойиш қилинди.
 
Манба xs.uz

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • С праздником!

    5/2019

    № 5/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Матбуотчилар, 32.

    • Телефон:
    • (99871) 239-11-25.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.